Чет эллик фуқароларга, иш берувчи томонидан қандай қилиб алданиб қолмаслик, бўйича маслаҳатлар
Кўпчилик фирибгарлар чет эллик фуқаролардан фойдаланади. Бундан қандай қилиб сақланиш мумкин?
- Сиз айнан қаерда ишлашингиз ҳақида маълумотларни тўпламасдан туриб, ўз танишларингиз ёки қариндошларингизнинг биринчи чақируви бўйича бошқа мамлакатга пул топшига кетиш мумкин эмас.
- Шартнома тузиш зарур, ёдда тутинг, иш берувчи сиз билан меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномани имзолаши керак.
- Паспортнинг аслини учинчи шахсларга берманг. Барча ҳужжатларнинг ксеронусхасини қилиб қўйинг.
- Сизга шартнома берилганида, уни имзолашдан аввал синчковлик билан ўқиб чиқинг. Ҳар доим шартноманинг 1 нусхасини ўзингизга олиб қўйинг. Ҳатто, агар иш берувчи шартномани фақат бир нусхада имзолашга берган бўлса, уни ўзингизда қолдиринг.
- Ўзингизни ҳуқуқларингизни бузилишига йўл қўйманг. Сиз ҳаракатланиш ва бошқа одамлар ёки қариндошлар билан мулоқот қилиш ҳуқуқига эгасиз. Сиздан телефонингизни олиб қўйишлари ва хонага қамаб қўйишлари мумкин.
- Ҳеч нимага тўламанг! Сиз ишга пул сарфлашга эмас, балки уларни ишлаб топиш учун жойлашмоқдасиз. “Дастлабки ўқитиш” учун ҳам, “ҳужжатларни расмийлаштириш” учун ҳам пул тўламанг. Албатта, патент бундан истисно
Мигрант Сервис иловасида биз сиз учун текширилган иш берувчилардан бўш иш ўринларини танлаб олдик.