Чет эл фуқароси учун РФда тиббий ёрдам 🩺

Чет эл фуқароси учун РФда тиббий ёрдам 🩺


Россияда тиббий суғуртанинг 2 тизими бор: 

мажбурий (МТС) ва ихтиёрий (ИТС) ✅

МТС полису бўйича тиббий ёрдамни барча россиялик фуқаролар ва чет эл фуқароларининг баъзи тоифалари олади. МТС полиси бўйича тиббий хизматларга харажатлар Россия Федерацияси бюджетидан тўланади. Шундай қилиб, сиз тиббий ёрдамни бепул олишингиз мумкин.

ИТС полиси бўйича - даволаш суғурта компаниялар ҳисобидан тўланади. Аммо, ушбу полисни харид қилиш зарур.

МТСни фақат чет эл фуқароларининг баъзи тоифалари олиши мумкин:

1. Вақтинчалик яшаш рухсатномасига (ВЯР) ёки яшаш гувоҳномасига (ЯГ) эга бўлган чет эл фуқаролари;

2. Вақтинчалик бошпана (ВБ) расмийлаштирлган чет эл фуқаролари;

3. Юқори малакали мутахассислар (ЮММ) ва уларнинг оила аъзолари.

Юқорида кўрсатилган тоифаларга кирмайдиган чет эл фуқаролари тиббий ёрдамни ИТС полиси бўйича олишади. У кириб келиш мақсадидан қатъий назар мажбурий ҳисобланади!

Сиз ИТСни Мигрант Сервис иловасида расмийлаштиришингиз мумкин! Навбатларсиз ҳужжатларни расмийлаштиришга ёзилишда “Хизматларни танлаш” бўлимида “Суғурталаш” хизматини танлаш керак. Танловга 4та компания таклиф этилади, полис нархи - 4000 рубл.

Report Page