Чақалоғингизни бир йўқлагани келдик...

Чақалоғингизни бир йўқлагани келдик...


Оилада фарзанд туғилди...Қувончлар, севинчлар дунёга сиғмайди...Ота, Она, бобожонлар, бувижонлар ва хамма-хамманинг юзида табассум.


Ўзбекчилик, одатлар-удумлар...

Аввалдан чакалок туғилганига 40 кун тўлмай жажжи болажонни ёнига кариндошлар, бегоналар ва ташкаридан келган мехмонларни келишига йўл қўйилмаган, 40 кун чилла даврида болажонда мослашув жараёни шаклланади, шу сабабли кариндошлар бола ётган хонага киритмаслик максадга мувофикдир.


Шунингдек ёш онанинг хали саломатлиги тўла тикланмасдан туриб, мехмонларни кутиши:

-саломатлик билан боғлиқ бирор-бир касалликни қўзғаши

-‎уйда касаллик таркатувчи турли микроб ва вирусларнинг кўпайиши

-‎болани ўз вақтида парваришлаш шароитининг мавжуд эмаслиги

-‎кун тартибининг бузилиши окибатида бола уйқусининг нотинч булиши хамда инжиқланиши каби муаммоларни келтириб чиқариши мумкин

-‎ёш онанинг мехмонлар билан овора бўлиши чарчаш, асаб бузилиши оқибатида сут камайиши ва бошка нохуш холатлар кузатилиши мумкин, албатта она ва чақалоқ саломатлигини синовларга чорлаб бўлмайди.

 Чилла даврида онанинг ўз вақтида овқатланмаслиги, кун тартибини бузилиши салбий холатларни юзага келтиради.

Кўпгина оилаларда кариндошлар йўқлови меъёрдан ортик сарф-харажатлар килиниши оила мухитига салбий таъсир кўрсатади.Шунинг учун хам қариндошлик муносабатларида ўринсиз сарф-харажатларга чек қўйиш, меъёрлаштириш ва оиланинг иқтисодий ахволи, маънавий даражаси нуқтаи назаридан харакат килиш лозим.Чилла давридаги кариндошлар йўқловларига сарфланадиган харажатларни она ва бола саломатлигини мустахкамлашга, жумладан, онанинг соғлом ва тўғри овқатланишини таъминлаш, бола парваришига қулай шароит яратиш учун сарфлаш лозим.


   ‎Андижон вилоят согликни саклаш тизимида патронаж хамширалар махаллаларда профилактик курувларда чақалоқлар саломатлигига алохида эътибор ва мехр билан карамокдалар, Давлатимизнинг катта маблаглар эвазига олиб келиб, бепул килинаётган вакциналар билан турли касалликларга карши эмлашларни уз вақтида олишлари, чақалокларни согломлаштириш режа асосида олиб бориш каъттий назорат килиниши, мактабгача таълим муассасалари ва богчаларда профилактик тиббий куриклар давом эттирилмокда.Тиббиёт ходимлари учун болажонлар саломатлигини саклаш маъсулиятли ва мухим вазифалардан биридир.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати