ЧОРВАНИНГ ЗАКОТИ
Хар беш туяда бир дона қўйни закотга бериш фарз бўлади. Сўнгра йигирма бештада бинти мухоз, ўттиз олтитада бинти лабун, қирқ олтитада хиққа, олтмиш биттада жазаьа, етмиш олтитада иккита бинти лабун, тўқсон биттада иккита хиққа то бир юз йигирмагача. Кейин хар бештада бир қуй. Йигирма бештада бинти мухоз ва бир юз элликтада учта хикка. Сўнг аввалгига ўхшаб янгитдан бошланади. Бас, хар қирқ олтидан элликкача бир хиққа зиёда қилинади. Корамолда: ўттизтада бир ёшли эркак ёки урғочи бузоқ. Қирқтада икки ёшли эркак ёки урғочи бузоқ. Қирқдан зиёда бўлганда то олтмиштагача хисобланади. Сўнгра хар ўттизтада бир ёшли эркак бузоқ. Хар қирқтада икки ёшли урочи бузоқ. Қирқта қўй ёки эчкида битта. Бир юз йигирма биттада иккита. Икки юз биттада учта, тўрт юзтада тўртта. Сўнг хар юзтада битта. Фуқахоларимиз бу хукмларни Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг қуйидаги хадисларидан олганлар: Анас розияллоху анхудан ривоят қилинади:
«Абу Бакр розияллоху анху уни Бахрайнга юборганда ушбу мактубни ёзган эди:
«Бисмиллахир рохманир рохийм. Ушбу Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам мусулмонларга фарз қилган садақа фарзидир. Буни Аллох Ўз Расулига амр қилгандир. Бас, мусулмонларнинг кимидан уни туғриликча сўралса, берсин. Кимдан ортиқча сўралса, бермасин. Йигирма тўрттадан кам туядан то бештагача хар бештасидан бир қуй. Қачон у (туя)лар йигирма бештага етса, то ўттиз бештагача - бинти мухоз туя. Качон уттиз олтитага етса, то қирқ, бештагача - бинти лабун туя.
Қачон қирқ олтига етса то олтмиштагача - эркак туяга лойик хиққа. Қачон олтмиш биттага етса, то етмиш
бештагача - жазаьа туя. Қачон етмиш олтитага етса, то
тўқсонтагача - иккита бинти лабун. Қачон тўқсон биттага етса, то бир юз йигирматтагача - эркак туяга лойик
иккита хиққа. Качон бир юз йигирмадан оша, хар қирқтасида - битта бинти лабун. Хар элликтасида - хиққа.
Кимда тўртдан ортиқ туя бўлмаса, уларда садака йук.
Магар эгаси хохласа (ўзининг иши). Қачон туя бештага етса, унда битта куй. Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Ханафий мазхаби бўйича, туянинг сони бир юз йигирма битта бўлганидан бошлаб юз йигирматанинг закотига туяга закот бериш бошланган вақтдаги закот қўшилиб, худди аввалгидек ортиб бораверади, икки юзга етганда, яна қушимча қўшиш қайтадан бошланади.

Ханафий мазхабининг бу хакдаги далиллари:
Исхоқ ибн Рохавайх, Тоховий ва Абу Довуд ривоят қиладилар: «Пайвамбар соллалложу алайхи васаллам Амр ибн Хазмга туянинг закоти чиқарилиши бўйича ёздириб
берган мактубларида қуйидагилар бор эди:
«Қачон бир юз йигирматадан ортса, хар элликтада
бир хиққа. Хар қирқтадан битта бинти лабун. Бир юз йигирматадан орттанда туя закотининг аввалига қайтарилади. Йигирма бештадан озида куй берилади. Хар бештадан бир совлик». Ибн Масьуд ва Осим ибн Зомра розияллоху анхудан хам шу ривоят қелган.
Тўрт дона туяси бор одамга закот фарз будмайди. Агар эгаси хохласа ва берса, ўзининг ихтиёри.
Али розиялоху анхудан ривоят қилинади: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Кимнинг тўрттадан бошқа туяси бўлмаса, унга закот фарз бўлмайди. Качон бешта бўлса, унда қуй», дедилар».
ҚОРАМОЛ ЗАКОТИ
Корамолда: ўттизтада бир ёшли эркак ёки урғочи бузок. Қирқтада икки ёшли эркак ёки урғочи бузок. қиркдан зиёда бўлганда то олтмиштагача хисобланади. Сўнгра хар ўттизтада бир ёшли эркак бузоқ. Хар қирқтада икки ёшли урғочи бузоқ. Ушбу жумлалардан фақат биттаси шархга мухтож. у хам бўлса, «Қирқдан зиёда бўлганда то олтмиштагача хисобланади» жумласидир..

КЎЙНИНГ ЗАКОТИ
Қирқта қўй ёки эчкида битта. Бир юз йигирма
биттада иккита. Икки юз биттада учта, тўрт юзтада
тўртта. Сўнг хар юзтада битта.
Қўйнинг сони қирқтага еттанда нисобга етган бўлади
ва ундан бир дона қўй закотта чиқарилади. Қуйларнинг умумий сони ўттиз тўққизта бўлса хам закот фарз бўлмайди.

ОТНИНГ ЗАКОТИ
Урғочи ва (эркак-урғочи) аралаш отларнинг хар биридан бир динор ёки қийматининг ўндан бирининг тўртдан бири, агар нисобга етган бўлса.
Фақат далада ўтлайдиган, яни, йилнинг кўп қисмида яйловда боқиладиган хайвондангина закот бериш фарз бўлади. Кичикларидан хам берилмайди.
Илло, катталарга тобеь бўлсалар, берилади. Иш хай-вонларида хам закот йук.
1. Миниладиган, ишлатиладиган ва жиходга тайёрланган отлардан закот олинмайди.
2. Тижорат учун сақланадиган отлардан закот олинади.
3. Ем бериб боқиладиган отлардан закот олинмайди.
Демак, тижорат учун бўлган от, хачир ва эшаклардан закот олинади. Ханафий мазхаби уламолари отнинг нисоби ва ундан чиқариладиган закот миқдори хакида бир неча хил фикр айтганлар. Улардан мақбулроғи - нисоб бешта от, бериладиган закот хар бир отдан бир динор ёки отнинг нархини пулга чақиб, хар икки юз дирхамдан беш дирхам чиқаришдир.
Бугунги куннинг тили билан айтганда, от бешта ва ундан кўп бўлса, хар бир отдан унинг қийматининг беш фоизи микдорида закот берилади.
ЗАКОТИ БЕРИЛМАЙДИГАН ХАЙВОНЛАР
Факат далада утлайдиган, яни, йилнинг кўп қисмида яйловда боқиладиган хайвондангина закот бериш фарз бўлади.
Бинти мухоз 2 ёш
Бинти лабун 3 ёш
Хиққа 4 ёш
Жазаъа 5 ёш