ЧИРЧИҚ ШАҲРИДА ЕТИМ ҲАМДА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАР ТУРАР ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

ЧИРЧИҚ ШАҲРИДА ЕТИМ ҲАМДА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАР ТУРАР ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 164-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Чирчиқ шаҳар прокуратураси ҳамда шаҳар ҳокимлиги ҳамкорликда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни турар жойлар билан таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилда Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли ва Бўка тумани жойлашган 15-сонли Меҳрибонлик уйлари ҳамда Андижон SOS болалар шаҳарчасида тарбияланган, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган турар жойга муҳтож 11 нафар битирувчиларга шаҳар ҳокимининг қарорига мувофиқ 2019 йилда янги қурилиб фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйлардан ҳар бирига алоҳида-алоҳида 1 хоналик хонадонлар ажратилди.

Бугун Чирчиқ шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар Кенгаши депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, васийлик ва ҳомийлик бўлими ва “Чирчиқ шаҳар хусусийлаштиришга кўмаклашиш маркази” давлат корхонаси директори иштирокида меҳрибонлик уйи битирувчиларига ажратилган уй-жойлар ордер асосида тантанали равишда топширилди.

Report Page