ЧЕГАРАЛАР КЕЛИШИЛДИ МУАММО ҚОЛМАДИ.

ЧЕГАРАЛАР КЕЛИШИЛДИ МУАММО ҚОЛМАДИ.


Яқинда ижтимоий тармоқларда “Мен – Сардор Хонтўраев, Наманган вилояти Норин туманидан мурожаат йўллаяпман. 2018 йил 30 октябрда Норин туманидаги авария ҳолатидаги ММТП иншоотлари ва 49 сотих ерни ким ошди савдосида қонуний тартибда ютиб олганман. Аммо мазкур ернинг кадастр ҳужжатлари қилиниши пайсалга солинмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовдан амалий ёрдам сўрайман”-деган мазмунда хабар тарқалди. 

Масалани моҳиятини ўрганиш ва амалий ёрдам бериш учун Давлат кадастлари палатасининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Нозимжон Инамов бошчилигида ишчи гуруҳ тузилди ва мурожаат Норин туманига бориб жойида фуқаронинг шахсан иштирокида ўрганилди.

Натижада қуйдагилар аниқланди:

Фуқаро С.Хонтураев “Электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги 30.10.2018 йилдаги ОА-0605-000012-сонли баённомага асосан Норин тумани Сирмоқ МФЙ худудида жойлашган “Ғалаба ММТП” бино-иншоотларини ютиб олган бўлиб умумий ер майдони 0,496 гектар, қурилиш ости майдони 495,79 кв.м фойдали майдони 442,88 кв.м бўлган 1-қаватли 11 та хоналардан иборат нотурар жой объекти бўлган.

Фуқаро ушбу объектга кадастр паспортини расмийлаштириб беришни сўраб давлат хизматлари маркази орқали 23.07.2020 йилда 19675376-сонли ариза билан мурожаат қилган. Мурожаати ва унга илова қилинган хуқуқий хужжатларга асосан мутахассис томонидан жойга чиқиб ўлчов ишлари ўтказилиб кадастр йиғма жилдини шакллантириш мобайнида фуқарога тегишли объектга чегарадош ер участкасида жойлашган “Ғалаба марваридлар шодаси” МЧЖ билан ер майдони чегараси ва объектга кириш сервитут йўли низоли холатда эканлиги маълум бўлиб, объектнинг чегарадош қўшнилари билан ер учаскасининг келишув далолатномаси келишилмаган.

Фуқаронинг мурожаати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 йилдаги “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг     30-банди ва Ўзбекистон Республикаси Давергеодезкадастр қўмитасининг 22.10.2015 йилдаги “Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 33-сонли қарорининг 2-боб 17-бандида “Ер участкасининг электрон рақамли кадастр плани қоғозда чоп этилиб, планни тузган ижрочи, ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси томонидан имзоланади ва чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгалари билан келишилади ва ер участкасининг чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномасига унинг ажралмас қисми сифатида илова қилинади” деб кўрсатилган бўлиб ушбу талаб бжарилмаганлиги боис фуқаронинг мурожаати филиал томонидан рад этилган.

Фуқаро С.Хонтўраевнинг жорий йил 18 августида ижтимоий тармоқлар орқали Президентга қилган мурожаати юзасидан жойга бориб мурожаатчининг шахсан иштирокида ўрганиб чиқилганида хақиқатдан хам юқорида кўрсатиб ўтилган ер участкаси чегарасидаги низоли холатлар мавжудлиги аниқланди. 

Объектга чегарадош субъектлар ва уларга тегишли объектлар ўрганилди ҳамда мулк эгаларини барчасини бир ерга жамлаб тушинтириш ишлари олиб борилди ҳамда чегарадош қўшниларни келиштирув ишлари амалга оширилди. 

Фуқаро С.Хонтўраев ва унга чегарадош “Ғалаба марваридлар шодаси” МЧЖ раҳбари иштирокда жойни бугунги кун холатига топосёмка ишлари бажарилди, топосёмкада хар иккала тарафнинг худуд чегара нуқталари белгиланиб “Ер майдони чегараларини келишиш” далолатномаси расмийлаштирилиб имзолатилиб мулкий низо бартараф қилинди.


Томонлар қўл ташлаб бир бирларини табрикладилар.


Ўзларини қийнаб келаётган масала тез ҳал бўлганлиги учун мурожаатчи Хонтўраев Сардорбек Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга шундай халқчил тизим яратилганлиги учун ўзининг ташаккурини билдирди.

Албатта халқимизнинг азалий одати қўни қўшни билан тинч-тотув яшаш бўлиб, Наманган кадастрчилари ҳам доимо бундай мурожаатларини ўрганганда икки томонни қонуний келиштиришга ҳаракат қилмоқдалар.  

Давлат кадастлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси

Матбуот хизмати.


Report Page