ЧАПАҚАЙЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

ЧАПАҚАЙЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР


1.Дунёдаги аҳолининг 10-12 фоизи чапақайдир. Чапақайлар кўпроқ эркаклар орасида учрайди.

2. Нью-Йоркдаги Сейнт Лоуренс университети олимлари ўтказган тадқиқотлар чапақайлар ўнақайларга қараганда ақлан кўпроқ тараққий этган инсонлар эканини кўрсатди. Альберт Эйнштейн, Исаак Ньютон, Чарльз Дарвин ва Бенжамин Франклин сингари буюк даҳолар чапақай бўлишган.

3. Ёши қирқдан ошган аёллар аксар ҳолатларда чапақай фарзандларни дунёга келтиради.

4. Чапақайлар орасидан кўплаб иқтидорли математиклар ва меъморлар етишиб чиққан. Улар топқирлик бобида ҳам танилган.

5. Чапақайлик авлоддан авлодга ирсий йўл билан ўтган ҳолатлар ҳам учраб туради.

6. Чапақайлар бош миясининг ўнг ва чап ярим шарлари ўртасидаги алоқалар ўнақайлардагига нисбатан каттароқ тезликка эга. Шунинг учун чапақайлар ахборотни ўнақайлардан кўра тезроқ қабул қилади.

7. Муддатига етмай туғилган чақалоқларнинг асосий қисми чапақайлардир.

8. Дунё аҳолисининг 1 фоизи ҳам ўнг, ҳам чап қўли билан баравар ишлай олади.

9. Янги туғилган чақалоқ қорни билан ётқизилганда, у ўнақай бўлса, бошини ўнг тарафга, чапақай бўлса, чап тарафга буради.

  Маҳлиё ХОЛОВА тайёрлади.

 

Report Page