Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш

Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш

UTS

Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси

БМТнинг чўлланиш ва қурғоқчиликга қарши кураш Конвенцияси 1994 йилда БМТнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш Конференциясида қабул қилинган бўлиб, бу 3 та Конвенциянинг биридир.

 Ушбу Конвенция 1995 йил 31 августа Ўзбекистон Парламенти томонидан ратификация қилинди ва 1996 йилдан кучга кирди. Бугунги кунда мазкур Конвенцияга 195 та давлат аъзо.

 Ўзбекистон Республикасида “Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш бўйича КОНВЕНЦИЯНИНГ халқаро мажбуриятларини бажариш вазифаси Хукумат қарори билан 1996 йилдан бери “Узгидромет” ташкилотига юклатилган эди ва улар ўз фаолиятини 2019 йилнинг 22 февралигача яъни 23 йил давомида чўлланишга қарши кураш бўйича лойиҳаларни бажарилишини мувофиқлаштириб борди. Шу давр ичида кўзга кўринарли яхлит ишлар қилинганлиги сезилмади. 

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг 70 % ёки 31,4 млн гектар ери қурғоқчил майдонлардан иборат бўлиб, улар асосан табиий шўрланган, кўчма бархан қумликлар ва қумликлар тарқалган ҳамда иссиқ гармсел шамоллари таъсиридаги ҳудудлардан иборатдир. Орол денгизи сув сатҳининг қуриши туфайли Ўзбекистонда яна қўшимча 3 млн гектардан ортиқ майдонда Оролқум пайдо бўлди. Натижада, ушбу регионда экологик муҳит ёмонлашиб, чўлланиш жараёнлари янада кучайди ва кўплаб ижтимоий муаммоларни юзага келтирди.

Биргина Оролбўйи регионида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида 2000-2018 йиллар давомида 8 млн гектардан ортиқ ер майдонлари турли даражада шўрланди ва 1 млн га ер майдонларида эрозия холатлари кузатилди. Бу эса ушбу регионнинг 96 % ҳудудини ташкил этади. Чўлланиш таъсирида ушбу регион ҳудудларида етиштирилаетган қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги қарийиб 40-45 % гача камайиб кетди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

 Шуни таъкидлаш керакки 40 дан ортиқ мамлакатларни чўлланишга қарши кураш бўйича фаолиятлари ўрганилганда 90 % дан ортиқ мамлакатларда бевосита Ўрмон хўжаликларига юклатилганлиги маълум бўлди. 

Чулланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2019 йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4204 – сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига бир қатор қўшимча функциялар юклатилди. Булар қуйидагилардан иборат:

•      Республикада чўлланишни олдини олиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва ихота ўрмонларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

2019йилда ўрмон фонди ерларида 545 минг гектар майдонда эрозия ва чўлланишга қарши ўрмон барпо этиш ва кўпайтириш тадбирлари амалга оширилди.Шундан қуриган Орол денгизи ҳудудида 501 минг гектарда амалга оширилди. Ишлар давом эттирилмоқда) 

·     Ўзбекистон Республикасининг чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича ҳалқаро мажбуриятларини бажариш;

           (Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича Президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор қарорлари қабул қилинди, жумладан: 2019 йил 20 майида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Яйловлар тўғрисида”ги қонун имзоланди. Қонунга асосан яйловлардан фойдаланиш, чорва молларини жойлаштириш, ўтлатиш меъёрларини белгилаш бўйича қонун ости меъёрий ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва шу асосда яйловлардан фойдаланиш ишлари амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-Ф - сонли фармони қабул қилинди. Ушбу фармон билан:

- қишлоқ ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси; 

- қишлоқ ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”;

- 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг прогноз кўрсаткичлари, ҳамда 2019-2022 йиллар давомида қишлоқ хўжалиги ерларида сувни тежовчи технологияларни жорий қилишнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди. Мазкур қарор билан Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерлар, шунингдек лалми ва ўрмон фонди ерлари – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҳамда яйлов, бўз, кўп йиллик дарахтзорлар ва бошқа ерлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган инвесторларга 50 йилгача бўлган муддатга бериш тартибларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиққа киритиш топширилган.

Бундан ташқари 2019 йилнинг 23 августида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ- 4424-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан Ўзбекистонда 2020-2024 йилларда ўрмон хўжалигини ривожлантириш дастури тасдиқланди. Дастурга кўра 2,78 млн. гектар майдонда янги ўрмонзорлар барпо этиш, шу жумладан ёнғоқмевали дарахтзорлар плантацияларини 2020 йилда 9,5 минг гектардан 2024 йилда 10,6 минг гектарга етказиш, кўчат етиштириш миқдорини 2020 йилда 80 млн донадан 2024 йилда 112 млн донага етказиш, 2020-2024 йилларда мелиорация объектлари атрофида ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларида ҳосилни кўпайтиришга йўналтирилган шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш учун жами 12020 гектарда иҳота дарахтзорлари барпо этиш ҳамда ўрмон фонди ерларида ҳар йили 100 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган в х.з.).

•      Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш масалалари бўйича ҳалқаро ва минтақавий ташкилотлар билан самарали ўзаро хамкорликни таъминлаш;

(БМТ нинг ривожланиш дастури (ПРООН), БМТнинг озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Туркия халқаро ҳамкорлик ва координация агентлиги (ТИКА), Германия ҳалқаро ҳамкорлик жамияти (ГИС), шунингдек Жанубий Корея, Хитой халқ республикаси каби халқаро ташкилотлар ва мамлакатлар билан ўзаро хамкорлик қилинмоқда

Республикамизда “Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш” ишлари самарадорлигини ошириш ва ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида 2019-2023 йилларга мўлжалланган “Йўл ҳаритаси” ишлаб чиқилиб Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 26 апрелда тасдиқланди. Йўл харитаси 15 банддан иборат бўлиб, уларни барчаси тўлиқ бажарилиши таъминланди.

Манба:Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси

Report Page