Хусусан, 2020 йилга қадар Тошкент шаҳри, Сирғали туманида 500 та кўп қаватли турар жой, вилоятларда мингдан ортиқ Қишлоқ қурилиш уйлари ва бошқа иншоатлар қурилиши режалаштирилган.
Шу сабабли, яқин 10-20 йилликда юртимизда қурилиш молларига талаб янада ортиши кутилмоқда. Цементли ғиштларнинг хажми катталиги боис нисбатан арзонроқ тушиши ва бино тезроқ қурилишига сабаб бўлади.
Аксарият Қишлоқ қурилиш уйларини барпо этишда цементли ғиштлардан фойдаланилмоқда. Яъни, уйларнинг хоналарга ажратилиш қисмлари ва ховли деворларини қуришда тўлиқ цементли ғиштлардан фойдаланилмоқда.
Яқин беш йилликда Қишлоқ қурилиш уйларининг ер майдони 6 сотихдан 4 сотихга камайтирилиб, уйларнинг сони бир неча баробар кўпайтириш режалаштирилган. Бу эса ўз навбатида цементли ғиштга бўлган талабни кўпайтиради!