CDC БИЛАН ЯНГИ ҲАМКОРЛИК ДОИРАСИДА УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

CDC БИЛАН ЯНГИ ҲАМКОРЛИК ДОИРАСИДА УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.



Ҳозирда республикамизда 5 та эпидемиологик назорат (СЕС) пунктлари: 1 та поликлиника, 4 та шифохона мавжуд бўлиб уларнинг барчаси Тошкент шаҳрида жойлашган.

  Гриппга ўхшаш касаллик (ИЛИ), АРИ ва унинг оғир шакллари ҳолатларини аниқлашда ЖССТ томонидан 2014 йилда тавсия этилган усул қўлланилади.

2020 йилдан эпидемиологик назорат пунктларида SARS-Cov-2 (COVID-19) учун параллел кузатув ва лаборатория синовлари жорий этилди.

ЖССТ тавсиясига кўра, юқоридаги инфексияга чалинган беморлардан материаллар йиғиш жорий йилдан бошлаб эпидемиологик назорат пунктларида йил давомида, ҳар ҳафтанинг душанба, сешанба ва чоршанба кунлари амалга оширилади.

Материаллардан намуна олиш ёрдам базасида ўқитилган ҳамшира томонидан амалга оширилади.

2021 йилнинг 40-ҳафтасидан бошлаб ҳозирги кунга қадар ҳар ҳафта эпидемиологик назорат нуқталаридан ўртача 12 дан ортиқ таҳлиллар олинади. Илгари бу кўрсаткич 1-3 ни ташкил қилган.

Ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар:

      Лаборатория текширувлари учун намуналар етарли эмас (ҳозирда 12 та). Мақсад  уларни ҳафтада 50 тагача (барча СС пунктларидан) оширишдир.

     Тасдиқланган биоматериални Ўзбекистондан ташқарида ЖССТ аккредитатсиядан ўтган лабораторияларга, биринчи навбатда, Лондонга экспорт қилиш масаласи ҳал этилмаган.

Лойиҳа доирасида қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

барча вилоятлар марказлари ва Қорақалпоғистон Республикасида жами 13 та қўриқчи эпидемиологик назорат пунктларини очиш;

- 4 тагача СС пункти (ИЛИ/АРИ билан касалланганлар учун 1 та поликлиника, 1 та болалар шифохонаси, 1 та шошилинч тиббий ёрдам маркази филиали. Охирги иккитаси САРИ билан касалланганлар учун ва 1 та СЕС вазиятни таҳлил қилиш учун) очиш таклиф этилади.

- янги очилган СС пунктларини компютер техникаси билан таъминлаш

- ва лаборатория синов тизимлари ва сарф материаллари;

- янги очилган СС пунктларида тизимли тренинглар (йилига камида 2 марта);

- электрон маълумотлар базасига киришнинг мавжуд тизимига уланиш ва СС пунктларидан мавжуд тизимга мутахассисларни тайёрлаш;

- миллий даражадаги мутахассислар томонидан янги очилган СС пунктларига мониторинг ташрифларини ўтказиш;

- Секвенатор, тўпламлар ва улар учун сарфланадиган материалларни сотиб олиш;

- Секвенанор устида ишлаш бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш.


Санэпидхизмат

матбуот хизмати

https://t.me/sanepidxizmat http://sanepid.uz


Report Page