“Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

“Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бекобод шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳалқ қабулхонаси Бекобод шаҳар бўлими, 4 та сектор раҳбарлари ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида 1-сектор ҳудудидаги “Баркамол авлод” марказида ишсиз, банд бўлмаган ёшлаер, хотин-қизлар, олий таълим битирувчилари, ҳарбий хизматчиларни оила аъззолари, алимент тўловчилар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, миграциядан қайтган фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида, 2022 йил 25 август куни “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ўтказилган бўш иш ўринларига 45 дан ортиқ корхона, ташкилот, муассаса ва хўжалик юритувчи субъектлар 402 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Меҳнат ярмаркасида жами 178 нафар фуқаролар жалб қилинган бўлиб, улардан 108 нафар фуқароларни доимий ишларга ишга жойлаштириш мақсадида марказ томонидан йўлланмалар берилди, 12 нафари ўзи танлаган йўналишлар бўйича касб-ҳунарга ўқишга хужжатлари расмийлаштирилди, 58 нафар фуқаролар хўжалик юритувчи субъектларга ишга киришлари юзасидан суҳбатдан ўтишлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.


Report Page