Буюм бозорда нима гаплар?
Хабарингиз бор, карантин бошланган кундан буён туман марказида жойлашган "Оққўрғон Бозор Савдо" МЧЖ ўз фаолиятини тўхтатган эди.
Айни кунларда халқ тили билан айтганда, буюм бозорда туман Ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан тозалаш ва ободонлаштириш ишлари ташкил этилмоқда.
Шунингдек, "Оққўрғон Бозор Савдо" МЧЖ ҳамда туман СЭОМ ходимлари билан биргаликда дезинфекциялаш ишлари олиб борилиб, карантин қоидалари талаби бўйича ташкилий ишлар амалга ошириб келинмоқда.
"Оққўрғон Бозор Савдо" МЧЖ раҳбари Ҳамидулла Содиқов томонидан маълум қилинишича, бозор ҳудудига кириш-чиқиш битта жойдан амалга оширилиши ва кириш қисмида махсус дезинфекцияловчи қурилма жойлаштирилиши, шунингдек, СЭОМ ходимлари томонидан харидорларнинг ҳарорати ўлчаниши учун шароит яратиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Оққўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати