БИЗНИНГ ШАРАФЛИ БУРЧИМИЗ

БИЗНИНГ ШАРАФЛИ БУРЧИМИЗ

BVXTB.UZ
BVXTB. UZ


Шарқда қадим-қадимлардан буён илму -маърифат аҳллари: олиму- уламолар, мутафаккиру- донишмандларнинг ўрни беқиёс бўлган. Негаки, ҳар қандай давр ва ҳар қандай жамиятда ҳам инсоният илму -урфон ўрганишга, маърифатли ва маданиятли, ақл- заковатли бўлишга баҳолиқудрат интилишган.

 Катта мамнуният билан айтиш жоизки, 2020 йил муҳтарам Юртбошимиз томонидан "Илм- маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили", деб таклиф қилиниши, биз-умумий ўрта таълим соҳасида фаолият юритаётган ўқитувчи -педагогларни ҳам беҳад қувонтиради.


Мамлакатимизнинг буюк келажаги ҳам, эртанги кунимиз, эркин ва фаровон ҳаётимиз ҳам, Ўзбекистонимизнинг янги даврда жаҳон ҳамжамиятидан қандай ўрин эгаллаши ҳам- буларнинг барча- барчаси, бугун мактабларда таълим -тарбия олаётган янги авлод, униб- ўсиб келаётган фарзандларимизнинг қандай инсонлар бўлиб етишишига боғлиқ. Бунинг учун эса, Президентимиз айтганларидек, "мактаб ўқув дастурларини хорижий илғор тажриба асосида такомиллаштириш, ўқув юклама ва фанларни қайта кўриб чиқиш зарур".


Ўқувчиларнинг мантиқий мушоҳада юритиши, ижодкорлик, яратувчанлик ва креатив фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган замонавий метод ва технологияларни дарсларда фаол қўллаб, уларнинг ақлий, маданий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш - Биз педагогларнинг Ватан олдидаги энг олий ва шарафли бурчимиздир!


Мавлонова Сарвиноз Қодирқуловна - Бухоро вилоят Ғиждувон туманидаги 61-ИДУМнинг ўқув - тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари, Халқ таълими аълочиси.



Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

📲 Расмий каналга аъзо бўлинг

👇👇👇👇👇👇



Report Page