Бувисига қўл кўтарган набира
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 14 август куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи 31 ёшли А.Н. Аммоғон қишлоғида яшовчи бувиси, нафақахўр, 78 ёшли М.А.нинг уйида бувиси билан жанжаллашиб, унинг бошига темир бўлаги билан уриб, жароҳат етказган. Натижада М.А. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Н. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси