Тиббий хатлов жараёни қизғин паллада

Вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида тиббий хатлов ва антропометрик кўрсаткичларни аниқлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Масалан, Бувайда тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бахтиёржон Мамажонов 2 февраль куни тумандаги 21 оилавий поликлиникада бўлиб, хатлов жараёнларини мониторинг қилди.
Маълумот учун айтиш зарурки, мазкур поликлиника 22 200 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Поликлиникада хатлов ўтказиш учун 11 та тиббий бригада ташкил қилинган. Шу кунгача аҳолининг 7546 нафари тиббий хатловдан ўтказиб бўлинди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.