«Бутунжаҳон саломатлик куни» муносабати билан тадбир ташкил этилди
![](/file/c1d13288b549fad45b73e.png)
Бугун вилоят болалар «Қўғирчоқ театри» биносида 7 апрель – Бутун жаҳон саломатлик кунига бағишланган вилоят тадбири ташкил қилинди.
Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, тадбирни кириш сўзи билан очиб берди.
![](/file/b58aee1c2d8c0751bf235.png)
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида» 6195-сонли Фармони ва 2021 йил 25 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 5038-сонли қарорининг ижросини таъминлаш учун қилинган биринчи қадамлардан бири бўлди.
![](/file/252e82cc5b615be7259f7.png)
Тадбирда вилоят тиббий-ижтимоий хизматлар бўлими тизимидаги шаҳар ва туман тиббий-ижтимоий хизматлар шўбалари рўйхатда турган 50 дона саломатликларини тиклаб келиш учун санаторийларга йўлланма, 50 дона ногиронлар аравачаси ва 20 дона эшитиш мосламалари муҳтож нафақахўр ва ногиронларга берилди.
![](/file/bdc3920d8eac125ab610e.png)
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram