“Бунёдкор аёллар” лойиҳа амалда

“Бунёдкор аёллар” лойиҳа амалда

O`zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши 

O`zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан хотин-қизларни тадбиркорликка бўлган қизиқишларини орттириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар қилинмоқда. Зеро жамиятда оилага, айниқса, аёлга қанчалик эътибор яхши бўлса, ўша жамият вакиллари шунчалик бахтиёр бўлади, албатта.


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташаббуси билан Бухоро шаҳридаги 1- Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Бунёдкор аёллар” лойиҳасининг вилоят миқёсидаги тадбири бўлиб ўтди. Унда тадбиркор аёллар ва ўз бизнес лойиҳаси асосида янги иш ўринлари яратмоқчи бўлган хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари  қатнашди.


Тадбирда O`zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши фаоллари ва ҳамкор ташкилот вакиллари мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида вилоятда қилинган ишлар борасида сўз борди.


Хотин-қизларни доимий иш жойи билан таъминлаш, айниқса, уларни тадбиркорликка йўналтириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Шу йўналишда ҳамкор ташкилотлар билан бажарилган ишлар бирма-бир тилга олинди.


Таъкидландики, 2013 йилда 1642 нафар хотин-қизга 28 млрд. 234 млн.сўм (2841та иш ўринлари яратилган), 2014 йилда 1929 нафар аёлга 41 млр. 575 млн. сўм (1330 та иш ўринлари яратилган), 2015 йилда 1670 нафар хотин-қизга 54 млрд. 245 млн. сўм (1084 та янги иш ўринлари яратилган) миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилган. Бу кўрсаткич 2016 йилда 902 нафар хотин-қизга 44 млрд. 222 млн. сўм (663 та янги иш ўринлари яратилди), 2017 йилда 992 нафар хотин-қизга 48 млрд. 642 млн. сўм (1082 та иш ўринлари яратилган), 2018 йилда 1092 нафар хотин-қизга 53 млрд 506 млн. сўм (1216 та янги иш ўринлари яратилди), 2019 йилнинг 9 ойида эса 58 млрд 805 млн.сўмни ташкил этмоқда.


Семинар-тренинг тарзида ташкиллаштирилган тадбирда йиғилганларга кун тартибидаги мавзудан келиб чиқиб, соҳа ривожи йўлидаги қонун ва қонуности ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Бундан ташқари, имтиёзли кредитлар беришнинг тартиблари ҳақида ҳам маълумотлар берилди. 



Report Page