Шашлик сомса
@Xosiyat_cakes_uzШашлик сомса
Хамир учун керакли масаллиқлар:
· 100 гр маргарин
· 400 гр ун
· 0.5 ( ½ ) чой қошиқ туз
· 1 та тухум
· 150 гр қатиқ
· 0.5 ( ½ ) чой қошиқ сода
Қийма учун керакли масаллиқлар:
· 350 гр қийма
· 2 та картошка
· 2 та пиёз
· Туз, зира ва муруч
Тайёрланиш жараёни:
1. 100 гр маргарин ва 400 гр унни урвоқ қилиб оламиз.
2. Кейин, устига 0.5 ( ½ ) чой қошиқ туз, 1 та тухум, 150 гр қатиқ, 0.5 ( ½ ) чой қошиқ сода солиб хамир қорамиз.
3. Қийма тайёрлаб оламиз, бунинг учун 350 гр қийма, 2 та қирғичдан чиқарилган ва суви сиқилган картошка, майда қилиб тўғралган 2 та пиёз ва таъбга кўра туз, зира, муруч идишга олиб аралаштириб оламиз.
4. Тайёр хамирни 10 та бўлакка бўлиб оламиз.
5. Қиймани сих чўпига сихлаб оламиз ва расмда кўрсатилгандек хамирга тугиб оламиз.
6. Кейин, устига тухум сариғини суртиб қизиган духовкага қўйиб 180°C ҳароратда 30 дақиқа давомида пишириб оламиз.