Булоқбоши туманида ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланиб келган фуқаро қўлга олинди

Булоқбоши туманида ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланиб келган фуқаро қўлга олинди


Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Андижон вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда бошқа хуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Булоқбоши тумани фуқароси А.И яшаш хонадонида, диний билимга ва тегишли рухсатномага эга бўлмаган ҳолда, 500.000 сўм пул маблағлари эвазига 2020 йилдан буён, «Қуръони-карим» ва «муаллими Соний» китобларидан жами 27 нафар, Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикасида яшовчи вояга етмаган болаларга диний таълимдан сабоқ бериб келаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида А.И диний таълимдан сабоқ бериши жараёнида вояга етмаган болаларни уриб танжарохати етказганлик ҳолати аниқланган. Мазкур ҳолатга асосан ҳозирда терговга қадар суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.


Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page