Бухорода жамоат транспорти-автобуслар (микроавтобус ва Дамаслардан ташқари) ҳаракати тикланмоқда.

Бухорода жамоат транспорти-автобуслар (микроавтобус ва Дамаслардан ташқари) ҳаракати тикланмоқда.

Бухоро вилоят транспорт бошқармаси.

Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан жорий йилнинг 17 августидан бошлаб жамоат транспорти, шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус қатновлари йўлга қўйилиши белгиланди. Шунга кўра, жорий йилнинг 17 август кунидан бошлаб вилоят бўйлаб шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус қатновлари (микроавтобус ва Дамаслардан ташқари) қайта тикланмоқда. Санитарик ва эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида автобусларни дезинфекциялаш қатъий назоратга олинади.

Барча автотранспорт корхоналарида йўналишга чиқиш олдидан ҳар бир ҳайдовчининг тана ҳарорати ўлчаниб, тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминланиши назоратга олинади. Тана ҳарорати 37 даражадан ортиқ бўлган ҳайдовчиларнинг ишга чиқишига йўл қўйилмайди.

Шунингдек, йўналишга чиқиш олдидан ҳамда йўналишдан қайтгандан сўнг барча автотранспорт корхоналарида ҳар бир автобус тўлиқ дезинфекция қилиниши таъминланади. Тиббий ниқобсиз ва тана ҳарорати 37 даражадан ортиқ бўлган йўловчилар автобус салонига чиқарилмайди. 

Ҳурматли йўловчилар!
Карантин талаблари юмшатилиб, барча фаолиятларга эркинлик берилаётгани санитарик қоидаларни четлаб ўтишга ёки унга амал қилмасликка асос бўлмайди. Биргина бепарволик касаллик ўчоқларининг яна авж олишига олиб келиши мумкин. Шундай экан карантин меъёрлари ва белгиланган талабларга оғишмай амал қилиб, ўзимиз ва атрофдагиларнинг саломатлигини сақлашга ўз ҳиссамизни қўшайлик.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.


Report Page