Бухорода тест синов имтиҳонлари якунланди.

Бухорода тест синов имтиҳонлари якунланди.

https://bviib.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон,
17 июндаги ПҚ-4359-сон ҳамда Президент Администрациясининг 29 июлдаги 02-2212-сон Топшириғига асосан, жорий йилда олий таълим муассасалари бакалавр босқичига қабул қилиш бўйича тест синовлари Бухоро шаҳрининг 3 та объектларида ўтказилди.

“Бухоро” спорт мажмуаси (1 080 ўрин)

“Умид” ўйингоҳи (1 260 ўрин)

“Дилкушо” теннис мажмуаси (960 ўрин)

Мазкур объектларда ҳар 6 м2да бир нафар абитуриент жойлаштирган ҳолда бир сменада 3 300 нафар, бир кунда эса 6 600 нафар абитуриентлар қамраб олинди. Тест синовлари 2 сменада ўтказилиб, 11 кунда якунланди.

Жорий ўқув йилида олий таълим муассасаларига кириш учун вилоят бўйича 66 352 нафар абитуриентлар синов имтиҳонларини топшириши белгиланган бўлиб, тест синовлари давомида 64 014 нафар абитуриентлар синов имтиҳонларида иштирок этди ва 2 248 нафари турли сабабларга кўра иштирок этмади.

Тест синовларни ўтказиш давомида 69 нафар абитуриентларнинг белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилмаганлиги, жумладан:

  • 32 нафари назорат ўтказиш жойида, шундан: 
    -26 нафари телефон аппарати, 6 нафари шпаргалка олиб киришга уринганлиги,
  • 36 нафари тест синовлари жараёнида, шундан:
    - 9 нафари телефон аппарати,
    - 8 нафари шпаргалка, 16 нафари жучок қурилмаси олиб кирганлиги,
    - 1 нафари бировнинг ўрнига кирганлиги,
    - 1 нафари ҳужжатларни сохталаштирганлиги,
    1 нафари бошқа бир абитуриентнинг тест саволларини ишлаб бермоқчи бўлганлиги ҳамда
    - 1 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли имтиҳонлардан четлатилди.

Тест синовларини ўтказиш давомида жамоат хавфсизлиги, фуқаролар, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида зарурий куч ва воситалар тўлиқ жалб этилиб, жараён давомида кўнгилсиз ҳолатларни содир этилишига йўл қўйилмади.


Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page