Бухорода IT соҳасидаги янги лойиҳа фаолияти йўлга қўйилди

Бухорода IT соҳасидаги янги лойиҳа фаолияти йўлга қўйилди

Buxoro viloyat Innovatsion rivojlanish hududiy boshqarmasi

Жорий йилнинг 22 июль кунида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган, “PRO UNITY” МЧЖ тарафидан амалга оширилаётган “IT ва анимацион билим ҳамда дастурий таъминот яратишни ўқитиш ва иш билан таьминлаш тизимини ишлаб чиқиш” лойиҳасининг Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов ва бошқарма бошлиғи А.Наимов бошчилигида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Лойиҳанинг очилиш маросимида И.Абдураҳмонов лойиҳа ижрочиларини табриклаб, лойиҳа доирасида етук мутахассисларнинг тайёрлаш орқали Бухоро вилоятининг IT соҳасидаги салоҳиятини оширишига ишонч билдириб, ўзининг самимий тилакларини айтди.

Шунингдек, бинода яратилган инфратузилма, таълим олиш учун шароитлар ва техник база кўздан кечирилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 839,4 млн сўм бўлиб, шундан 795,3 млн сўм Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган бўлиб, 44,1 млн сўм ташаббускор маблағлари ҳисобланади. Лойиҳани амалга ошириш уч босқичда бўлади:

I босқич: Learning. Бунда:

-         Робототехника;

-         Дастурлаш (Pyhton, Java Script, VicualC++, FrontEnd, BackEnd);

-         Анимация (Lumion, After Effect, Premiere Pro, Cinema 4D, операторлик);

-         Архитектура (AutoCad, 3DS Max, Revit);

-         График дизайн (Photoshop, Adobe Illustrator, Corel Draw, Motion design);

II босқич: Working. Бунда:

-         Таълимни муваффақиятли якунлаган талабаларни шу ернинг ўзида ёки масофавий иш билан таъминлаш йўлга қўйилади, бунда махсус “Call center” ташкил этилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг дастурий таъминот ва дизайн соҳасидаги талабларига асосан ёшлар иш билан таъминланади;

-         Дастурлаш студияси ташкил килинади. Студия веб дастурлаш, андроид дастурлаш ва windowsда дастурлар яратиш, ишлаб чикариш ва саноат корхоналари учун дастурлаш ва жараёнларни автоматлаштириш хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади;

-         Сунъий интеллектга асосланган дастурий тизимлар ишлаб чикиш бўйича коворкинг ташкил қилинади;

-         Интернет тармоғи оркали фриланс хизматлар кўрсатилади. Ўз дастурий таъминотларини лицензиялайди ва онлайн бозорларда сотади. Махаллий корхоналарга дастурий хизмат кўрсатилади;

-         Анимацион студия ташкил килинади. Бунда қисқа анимацион фильмлардан - тўлиқ метражли мултипликацион фильмларгача яратиш кўзда тутилган. Сохада VR, AR, виртуал реаллик каби ультра замонавий ечимлардан фойдаланиш назарда тутилган;

-         Архитектура ва дизайн студияси ташкил килинади. Бинокорликда IT ечимлар билан янгича услубни киритиш бўйича халқаро экспертлар жалб қилинади;

-         Консалтинг маркази ташкил этилади. Бунда турли соха мутахассисларини замонавий IT ечимлар билан таништириш йўлга қўйилади, турли соҳа вакилларини компютер саводхонлик бўйича квалификациясини ошириш назарда тутилган.

III босқич: Coworking. Бунда:

-         IT соха вакиллари хамда турли ишлаб чикариш ва хизмат курсатиш сохалари вакиллари ва илм-фан намоёндалари билан эркин мулокот зонаси – “UnityHub” яратилади. Ушбу платформа ғоядан охирги истеъмолчигача принципи асосида фаолият юритади.

-         “UnityLab” платформасида ғоялар илм-фан ва IT интеграциясини таъминланган ҳолда реалликка тадбиқ қилинади.

IT соха мутахассислари технолог, биолог, медик, курувчи, дизайнер ва бизнес эгалари билан биргаликда лойихалар устида иш олиб боради. Платформа бунда катализатор вазифасини бажаради. 



Report Page