Бухорода биринчи музахонанинг очилиш маросими

Бухорода биринчи музахонанинг очилиш маросими

Invisible Angel
Бухорода биринчи музахонанинг очилиш маросими
Бухоро ахбори. 1922 йил. 112 сон. 23 ноябрь. Панжшанба. 1 саҳифа

Маориф нозири ўртоқ Қори Йўлдошнинг инқилобдан буёқ ғайрат ва ташаббуси билан бир мунча осор атиқа йиғилиб туриб эди. Шу эски осорларни муваққи томошага қўймоқ учун бир музахона ташкил этмак ишига маориф назорати жидди аҳамият бериб юриб эди. Фақат Бухорода музахона учун лойиқ бир бинонинг йўқлиғидан ўша кунгача музахона очилмасдан турган эди.

Ҳукумат Мафтишлиги(назорат органи-тафтишлиги) турғон катта бино учинчи қурилтойдан сўнгра бўшалиб қолғач маориф назорати ушбуни лойиқ топиб, музахона қилишга қарор берган эди. Маориф қўлидаги эски осорларни шу ерга кўчирилиб тамом бўлғочдан расми музахона очилди.

8 ноябрь чаҳоршанба кун музахона биноси ташқаридан ҳам ичкаридан зийнатлануб эски осорлар ҳар қайси ўзига лойиқ жойига қўйилғон эди.

Музахонанинг очилиш маросимига дават этилган меҳмонлар соат 12 да кела бошладилар катта залнинг ичида меҳмонлар учун дастурхон ҳозирланган. Бир тарафда оркестр музиқа чолиб турмоқда эди.

Буюк меҳмонлар ичида нозирлар шўросининг раиси Ота Хўжа, ҳукумат аъзолари, Россия вакили Фунштейн ҳам йўлдошлари билан бор эдилар.

Меҳмонлар жам бўлғондан сўнгра маориф нозири мовини ўртоқ Мазҳар(Музҳар) Махдум музахонанинг расми очилғонлигини эълон этиб, ушбу мазмунда бир нутқ сўзладилар.

“Ўртоқлар! Маориф нозири томонидан ташкил этилган ушбу музахонанинг расми очилғонлигини эълон этаман. Маориф назорати кўб ижтиҳод ва ғайрат билан ушбу музахонани ташкил этиб бу кун очилғонлигини эълон этади.

Музахона бир тарихдир. Бир миллатнинг, бир мамлакатнинг ўткандаги аҳволини, маданиятда тутқон мавқеини кўргазур. Музахона бир дарс(дан) иборатдир. Бир миллатнинг авлоди шуни томоша қилиб, боболарининг аҳволидан дарс уқур. Бир мамлакатнинг тарихини билмак учун музахонадан ортиқ бир тарих китоби бўлмас”.

Сўз навбати Ота Хўжага келгач ушбу сўзларни сўзлади:

Бухорода бир музахона очилишини кўрмак энг эски, энг буюк тилакларимизнинг биридур.

Шу тилагимизнинг вужудга чиқишини биродаримиз Қори Йўлдошдан кутиб юрган эдик. Бу кун шу муқаддас тилагимизнинг вужудга чиқишини кўруб жуда хурсанд бўлдиқ” дегандан сўнгра ҳукумат номидан Қори Йўлдошга ташаккур баён этиб сўзини тамом қилди.

Навбат сираси билан Руссия вакили Фонштийн, марказий фирқа вакили Соқолуф ҳам биро табрик нутқи сўзладилар. Сўз орасида Руссия вакили эълон этдики, бутун Руссия марказ ижроия қўмитасининг қарори бўйинча Бухородаги Руссия кунсилхонасидаги буюк қироатхона Файзулла Хўжа номига очилғуси доролфунунга ҳабар (хадя) қилинғусидир.

Сўнгра маълимлардан Назри Афанди оёқға қолқуб, маориф ва маданият ходимлари иттифоқи бу музахонага “Қори Йўлдош музахонаси” номи берилиши орзу ва илтимос этганликларини суйлагачдан Ота Хўжа бу орзунинг ғоят даражада мувофиқ эканини суйлаб, маориф ва маданият ходимларига хурсандлик саломи этиб, Бухоро марказ ижроия қўмитаси ҳам бу қарорни эътиборга олиб, тасдиқ этажаги муҳақиқ эканини эълон этди.

Энг сўнгғи сўз маориф нозири ўртоқ Қори Йўлдошқа берилди. Ўртоқ Қори Йўлдош ёлқинлик бир нутқ сўзлаб, илм ва маорифнинг аҳамиятини, илм ўринлари билан бир халқнинг даража савияси улчанганлигини, амир ҳукумати замонида мундак илм ўринлари ҳаром санолғонлиги, бу музахона уктабр инқилоби биргасида очилғонлигини ғоят таъсирли бир тарзда сўзлагандан сўнгра дедиким:

- биз бу йулда ғоят оз ишлаб, кичик бир нарса майдонга чиқора билдик. Ишонаманким, биздан сўнграгилар муни такмил этарлар.

Шунинг билан мажлис тамом бўлиб, бир онча томошо қилғондан кейин меҳмонлар торқошди.

“Мусофир”

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси Тарих илмий бўлими мудири Ўктамали Равшанов крилл имлосига ўгирди.
@BukharaMuseum учун махсус тайёрланди

Report Page