Бухорода ахолининг иссиқлик таъминоти тизими ҳақидаги фикрлари ўрганилди.

Бухорода ахолининг иссиқлик таъминоти тизими ҳақидаги фикрлари ўрганилди.

https://t.me/buxkomxizmat

"Коммунхизмат" агентлиги интервьюерлари томонидан Бухоро ва Когон шаҳарларидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли вакиллари орасида ижтимоий сўров ўтказилиб, иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти ҳақидаги фикр-мулоҳазалар ўрганиб чиқилди.

"Коммунхизмат" агентлигининг интервьюерлар гуруҳи Бухоро ҳамда Когон шаҳарлари ҳокимлари томонидан қабул қилиндилар. Қабул жараёнида соҳа мутахассислари Жаҳон Банкининг кредит сармоялари ҳисобидан 2021-2023 йиллар давомида Бухоро вилоятида амалга оширилиши мўлжалланган дастурлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.


Таъкидлаш жоиз, "Бухороэнергомарказ" АЖ корхонасини реконсртукция қилиш мақсадида халқаро тендер савдолари асосида пудратчи компания аниқланиб, 3,9 миллион долларлик шартнома имзоланган. "Бухороэнергомарказ" АЖ корхонаси реконструкция қилингач, 200 дан зиёд кўп қаватли уйлар ва 29 та ижтимоий соҳа объектларида иссиқ сув ва иссиқлик энергияси таъминотида сифат ўзгаришларига эришилади. Ўз навбатида энергиятежамкор технология жорий қилиниши истеъмолчиларга арзон нархларда хизмат кўрсатилишини ҳам таъминлайди. Шунингдек, Жаҳон банки кредитлари ҳисобига Бухоро шаҳрида 5,6 километрлик иссиқлик узатиш тармоқларини алмаштириш ҳам кўзда тутилган.


Бухоро вилояти Уй -жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Матбуот хизмати.

Report Page