Бухорода “Сайлов қонунчилиги" тарғиботи
https://t.me/istiqbolliavlodbuxoroАввало шуни айтиш керакки, Конституциямизда фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи, миллий сайлов тизимининг асослари белгилаб қўйилган. Бу қоида ва меъёрлар асосини эса, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган бошқа халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган ва умумэътироф этилган демократик принциплар ташкил қилади.
Шунингдек, бу принциплар қаторига, жумладан, қонунийлик, ошкоралик ва адолат тамойиллари ҳам киради. Шу асосда мамлакатимизда сайловда иштирок этувчи ҳар бир шахснинг сайлов жараёнларидаги фаолияти билан боғлиқ асосий тартиб-қоидалар, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг ҳимоясини таъминлаш бўйича қонуний кафолатлар миллий қонунларимизда батафсил белгилаб берилган.
Узбекистон Республикаси ИИВ Бухоро академик лицейи биносида жиноят ишлари буйича Бухоро шахар судининг томонидан “Сайлов конунчилиги, сайлов хукуки кафолатлари ва жавобгарлик” мавзусида давра сухбати ташкил этилди.
Сайлов қонунчилиги мамлакатимизнинг кўп йиллик миллий сайлов тажрибаси, шунингдек, умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартлари ва тараққий этган хорижий давлатларнинг илғор тажрибасига мувофиқ ривожланмоқда. Бу борада эришилган муваффақиятларимизни нафақат миллий экспертлар, балки халқаро мутахассислар ҳам кенг эътироф этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комиловнинг шундай фикрлари бор: мамлакатимизда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи тўлиқ кафолатланган. Энг муҳими, қонунларимизда ўзининг теран ифодасини топган бу қоидалар халқаро сайлов стандартлари тўлиқ мос келади.
Нодир Шаропов
жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг раиси
Нурбек Рахимов
Бухоро вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий
ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бош консультанти