Бухорода “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақаларининг 2024 йилги мавсумига старт берилди

Бухорода “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақаларининг 2024 йилги мавсумига старт берилди

Buxoro.uz

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ташаббуси билан 2021 йилдан эътиборан ёшларни спортга кенг жалб қилиш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни саралаб олиш мақсадида ДХХ кубоги учун футбол ва мини футбол бўйича мусобақалар ўтказиб келинмоқда. Куни кеча Бухоро шаҳридаги “Умид” спорт мажмуасида ҳам бу йилги турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларига омадлар тилади.

Маълумот ўрнида айтишимиз мумкинки, 2021-2023 йиллар давомида ушбу тадбир доирасида вилоят миқёсида 35 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этиб, кўплаб янги иқтидорли ёшлар кашф этилди.

Қувонарлиси, мусобақаларнинг вилоят босқичи ғолиби бўлган маҳалла жамоаларининг маҳалласида замонавий янги типдаги STREET WORKAUT майдончалари қуриб бериш амалиёти жорий қилинди.

Бу тажриба ёшларнинг ўз маҳалласида обрўсининг ошишига ва ортидан ёшларни эргаштиришда мотивация бўлиб хизмат қилмоқда.

Турнирда иштирокчилар 3 босқичда бош соврин учун кураш олиб боришади.

1 босқич. Туман/шаҳар саралаш мусобақалари:

апрель-май ойларида

2 – босқич. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича саралаш мусобақалари:

июн-июл ойларида

3 босқич. Республика бўйича финал мусобақалари:

август ойида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 16 ёшдан – 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича ДХХ кубогида иштирок этишлари мумкин.


Report Page