Бухорода 5-6 апрель кунлари Халқаро ипакчилик комиссияси (ХИК) Ижроия қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Бухорода 5-6 апрель кунлари Халқаро ипакчилик комиссияси (ХИК) Ижроия қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси матбуот хизмати


Ипакчилик: сарҳисоб ва истиқбол

Ижроия қўмита мажлиси доирасида ташкилотнинг 2018 йилги фаолияти таҳлил қилинди, шу жумладан, 2019 йилга мўлжалланган бюджети тасдиқланди.


Ушбу йирик тадбирда ХИК Бош котиби бошчилигидаги делегация, Ҳиндистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, шунингдек, ХИКга аъзо мамлакатлар – Ҳиндистон, Япония, Руминия, Бангладеш, Озарбайжон каби давлатларнинг Ипак саноати ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди

Ипакчилик: сарҳисоб ва истиқбол

Ушбу ташкилот БМТ томонидан рўйхатга олинган ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади. Бугунги кунда Халқаро ипакчилик комиссиясига 20 мамлакат аъзо.

Мажлис доирасида “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси билан Ҳиндистон Тўқимачилик вазирлигининг Ипакчилик бўйича марказий кенгаши ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳужжат Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ипакчилик соҳасида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.



7 (1).jpg


Тадбирда Ўзбекистон пиллачилиги, унинг ютуқлари алоҳида эътироф этилди. Мамлакатимизда кейинги йилларда барча соҳалар каби пиллачиликда ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилди. Президентимиз томонидан пиллачиликни ривожлантиришга оид 5 та фармон ва қарор, ҳукуматнинг тегишли ҳужжатлари қабул қилинди. Бунинг самарасида соҳага иновацион лойиҳалар жорий этилди. Пилла етиштирувчи ва хом ашёни қайта ишловчи корхоналарга қатор имтиёзлар берилди. Бугунги кунда манфаатдорлиги ошган пиллачилар бир йилда уч-тўрт маротаба ҳосил етиштириш тажрибасини ўзлаштирди.


“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси Баҳром Шариповнинг таъкидлашича, пиллачилик миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоғи сифатида барқарор ривожланмоқда. Бу борада ипак қурти уруғчилиги яхши йўлга қўйилгани, озуқа базасини мустаҳкамлаш ва ундан самарали фойдаланиш усуллари, энг эътиборли жиҳати, соҳадаги 53 та корхонада кластер тизими жорий этилгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Қайта ишловчи корхоналарда замонавий технологияларга асосланган янги қувватлар ишга туширилмоқда. Бу соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш баробарида, кўплаб иш ўринлари яратиш имконини бераётир.


8.jpg



Тадбир доирасида хорижлик меҳмонлар “Bukhara Brilliant Silk” қўшма корхонаcи мисолида мамлакатимизда ипакчилик саноатини ривожлантириш борасида берилаётган имтиёзлар, маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди.


Пиллани чуқур қайта ишлайдиган “Bukhara Brilliant Silk” масъулияти чекланган жамияти фаолияти меҳмонларда катта таассурот қолдирди.



– Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида ҳар томонлама алоқалар ривожланаётир, – дейди “Шеки Ипек” масъулияти чекланган жамияти бошқаруви раиси Низомии Гарипов. – Бу пиллачиликда ҳам катта истиқболга эга. Айтиш жоиз, ипакчиликда мамлакатингиз катта ютуқларга эришган. Бунда соҳада кластер тизими жорий этилгани ҳам муҳим омил бўлмоқда. Пиллани етиштиришдан бошлаб, уни қайта ишлашгача бўлган жараённи ўз ичига олган ва барча томонлар манфаатларини уйғунлаштирган “технологик занжир” тўлақонли амалга оширилган. Мазкур корхонада ишлаб чиқарилаётган ипак толаси ва мато бозорда харидоргир экан. Биз Ўзбекистондаги кластер тизимини жорий этиш тажрибасини ўзимизда жорий этмоқчимиз.


Ўзбекистон Халқаро ипакчилик комиссиясига 2017 йил 20 сентябрда аъзо бўлган

– Комиссия билан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ўртасида ҳамкорлик алоқалари яхши йўлга қўйилган, – дейди ХИК Бош котиби Р.Окхандиар. – Ҳамкорлик доирасида Ҳиндистон ва Хитойда ташкил қилинаётган семинарларда уюшма тизимидаги корхоналар ходимлари малака оширмоқда. Айни пайтда замонавий технологияларни жорий этиш, соҳа салоҳиятини кучайтиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалари ишлаб чиқилмоқда. Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистоннинг ипакчилик соҳаси кучли ривожланган давлатлардан бирига айланишига хизмат қилади. 

Меҳмонлар Бухоронинг диққатга сазовор жойлари билан танишди.


Эркин ЁДГОРОВ, Тоҳир Истатов (сурат) ЎзА,"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси матбуот хизмати