Бухоро вилоятида томорқаларни дронлар ёрдамида мониторинг қилиш бошланди

Бухоро вилоятида томорқаларни дронлар ёрдамида мониторинг қилиш бошланди

@buxkadastr

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 

8 апрель куни “Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш жумладан, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, учувчисиз учувчи қурилма ДРОНлар ёрдамида мониторинг ўтказиш бўйича қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилотларга топшириқ берилган эди. 

    Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, “Бухвилерлойиҳа“ бўлинмаси, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгаши, туман ҳокимликлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим мутахассислари иштирокида жорий йилнинг 11-13 апрел кунлари Ғиждувон туманида            2020 йилда деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари томониданбаҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши юзасидан 3 та ДРОНлар ёрдамида ўрганиб чикилди.

Ҳолат қуйидагича:

      Туманда бўйича 61 та МФЙларда томарқа ер майдонлари мавжуд бўлиб, 54519 та хонадонлар томонидан фойдаланиб келинаётган 3195 гектар томарқа ер майдонларига қишлоқ хўжалиги экинлари, шундан 460 гектар томарқа ер майдонига тўқсонбости экинлари экилиши режалаштирилган.

      Туманда жорий йилнинг 13 апрел холатидатуман аҳоли деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари томонидан 2735 гектар майдонларга сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экиш режалаштирилган булиб, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгаши маълумотида 2622гектар 96 фоизга қишлоқ хўжалиги экинлари экилганлиги тугрисида маълумот берилган.

                Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:

       Ишчи гурух томонидан 3 та ДРОНлар ёрдамида ўрганиб чикилганда туманнинг Зарафшон, Қассобон, Пахтаобод, Халқобод, Бўлакиён, Ғишти ва Улфатбиби, Ғовшун, Соктарижами 10 дан ортиқ МФЙ ҳудудларидаги 

12 мингдан ортиқ хонадонлар томонидан баҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экилиши бўйича анча ишлар амалга оширилган. Шунинг билан бир қаторда ўрганиш жараёнида айрим хонадонлар томонидан баҳорги сабзавот, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари тўлиқ экмасдан, томарқа ерларидан мақсадсиз ёки тўлиқ беда экинини экиб келинаётганлиги аниқланди.

Масалан:

      “Зарафшон” МФЙ бўйича 

      Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгашининг маълумотида 1420 та томарқа ер эгалари томонидан 76,1 гектар майдонларига баҳорги сабзавот, полиз, картошкава бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилган деб маълумот берилган бўлсада, ўрганиш жараёнида “Заргарон” қишлоғида яшовчи Жўраев Асрор 0,04 гектар, Нашфиддинов Ризоқул 0,03 гектар, “Қассобон” қишлоғида яшовчи Жумаева Тўхта 0,02 гектар томарқа ер майдонини умуман экмай ташлаб қўйилганлиги, бундан ташқари “Янгиработ” қишлоғида яшовчи фуқаролар Жураев Сафар 0,06 гектар, Латипова Зумрад 0,06 гектар, Шамсиддинов Насриддин 0,06 гектар, Раззоқов Шуҳрат 0,06 гектар, Жўраев Жаббор 0,06 гектар ва Тожиев Олим 0,06 гектар томарқа ерларига сабзавот, картошка ва полиз экинлари экмасдан тўлиқ озуқа (беда) экинларини экиб келаётганлиги;

        “Ғовшун” МФЙ бўйича 

      Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгашининг маълумотида 812 та томарқа ер эгалари томонидан 36,8 гектар майдонларига баҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилган деб маълумот берилган бўлсада, ўрганиш жараёнида “Янги Наврўзобод” қишлоғида яшовчи Бозоров Шерали 0,04 гектар, Тўхтаева Мухтарам 0,05 гектар, Икромов Мардон 0,04 гектар томарқа ер майдонини умуман экмай ташлаб қўйилганлиги;

         “Ўзанон” МФЙ бўйича 

      Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгашининг маълумотида 1065 та томарқа ер эгалари томонидан 39,4 гектар майдонларига баҳорги сабзавот, полиз, картошкава бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилган деб маълумот берилган бўлсада, ўрганиш жараёнида “Ўзанон” қишлоғида яшовчи Худойбердиев Нор 0,04 гектар, Отақулов Отабек 0,02 гектар томарқа ер майдонини умуман экмай ташлаб қўйилганлиги;

“Соктари” МФЙ бўйича 

      Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгашининг маълумотида 1233 та томарқа ер эгалари томонидан 53,1 гектар майдонларига баҳорги сабзавот, полиз, картошкава бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилган деб маълумот берилган бўлсада, ўрганиш жараёнида “Янгиобод” қишлоғида яшовчи Барноева Муқаддас 0,04 гектар томарқа ер майдонини умуман экмай ташлаб қўйилганлиги, “Саидкент” МФЙ “Сайидкент қишлоғида яшовчи Мухторов Амрилло 0,03 гетар, Хатича МФЙда яшовчи Сафаров Сирож 0,03 гектар, “Мирзаён” МФЙда яшовчи Жамолов Жалил 0,04 гектар томарка ерини умуман экмай ташлаб кўйилганлиги; 

      “Пахтаобод” МФЙ бўйича 

      Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгашининг маълумотида 1712 тахонадонлар томонидан 63,8 гектар майдонларига баҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилган деб маълумот берилган бўлсада, ўрганиш жараёнида “Кўкработ” қишлоғида яшовчи фуқаролар Шарипов Тоштемир 0,06 гектар, Аслонов Бахриддин 0,06 гектар ва Самадов Бахтиёрлар 0,1 гектар томарқа ерларига сабзавот, картошка ва полиз экинлари экмасдан тўлиқ озуқа (беда) экинларини экиб келаётганлиги;

       “Халқаобод” МФЙ бўйича

     Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгашининг маълумотида 842 та хонадонлар томонидан 45,1 гектар майдонларига баҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилган деб маълумот берилган бўлсада, ўрганиш жараёнида “Оқработ” қишлоғида яшовчи фуқаролар Рўзиев Мақсуд 0,06 гектар умуман экмаганлигианиқланди, бундан ташқари Ражабов Тўйбобо 0,07 гектар, Нуров Зафар 

0,07 гектар томарқа ерларига сабзавот, картошкава полиз экинлари экмасдан тўлиқ озуқа (беда) экинларини экиб келаётганлиги;

        “Бўлакиён” МФЙ бўйича 

     “Сараосиё” қишлоғида яшовчи Ашуров Эгамберди томонидан            0,06 гектар сабзавот, картошка ва полиз экинлари экмасдан тўлиқ озуқа (беда) экинларини экиб келаётганлиги аниқланди.

        “Улфатбиби” МФЙ бўйича   

      Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгашининг маълумотида 837 та хонадонлар томонидан 52,3 гектар ер майдонларига баҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилган деб маълумот берилган бўлсада, ўрганиш жараёнида “Чуголони боло” кишлогида яшовчи фукаролар Махмудов Маддат томонидан 0,06 гектар, Мирзаев Алилар томонидан 0,05 гектар томарқа ерларига сабзавот, картошка ва полиз экинлари экмасдан тўлиқ озуқа (беда) экинларини экиб келаётганлиги

“Гишти” МФЙ бўйича 

     Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгашининг маълумотида 584 та хонадонлар томонидан 50,8 гектар майдонларига баҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилган деб маълумот берилган бўлсада, ўрганиш жараёнида “Хуппилар” қишлоғида яшовчи фуқаролар Бобомуродов Кахрамон, Абдуллаев Дамир ва Нарзиева Муминалар томонидан томарқа ерларига сабзавот, картошка ва полиз экинлари экмасдан тўлиқ озуқа (беда) экинларини экиб келаётганлиги аниқланди. Бундай мисолларни яна кўплаб хонадонларни келтириш мумкин.

       “Вазиршоҳ” МФЙ бўйича 

     Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгашининг маълумотида 1023 та хонадонлар томонидан 57,1 гектар майдонларига баҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилган деб маълумот берилган бўлсада, ўрганиш жараёнида “Работихўжа” қишлоғида яшовчи фуқаро Шарипова Сайёра 0,03 гектар томарқа ерини умуман экмай қаровсиз ташлаб қўйган. Бундай мисолларни яна кўплаб хонадонларни келтириш мумкин.

     

Юқорида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриш бўйича туманнинг 4 та сектор раҳбарларига курсатмалар берилди.

Бухоро вилоят “Ермулккадастр”ДК Матбуот хизмати

Report Page