Бухоро вилоятида амалга ошириладиган 2 та лойиҳа молиялаштирилади

Бухоро вилоятида амалга ошириладиган 2 та лойиҳа молиялаштирилади

Бухоро вилояти Инновацион ривожланиш бошқармаси

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилишига Бухоро вилоятида амалга ошириладиган иккита лойиҳалар киритилди.

Ҳайъат Бухоро Давлат Университети томонидан ишлаб чиқилган Ресурс тежамкор оҳорловчи полимер-композициялар яратиш ва тўқимачилик корхоналарида жорий этиш технологиясини тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳаси 492,4 миллион сўмга молиялаштиришга қарор қилди.

Ушбу лойиҳа амалга ошиши натижасида крахмал ва уни маҳсулотлари сарф миқдорининг кескин камайиши, калава ипнинг мустаҳкамлиги 10-15 % га, шуни ҳисобидан тўқув дастгоҳларида меҳнат унумдорлиги 1,3-1,5 марта ортиши ҳисобидан эришилади. Бунинг натижасида импорт ўрнини боса олувчи янги полимер копозициялар яратилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа “Sharq Business Solution” МЧЖ томонидан Ромитан инновацион ҳудудида амалга оширилади.

Шу билан бирга, ҳайъат Бухоро мухандислик-технология институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган "Табиий  деконтаминантлардан  фойдаланиб  оммавий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияларини яратиш” амалий лойиҳасини 400 млн. сўмга молиялаштиришга қарор қилди.

Мазкур лойиҳа ишга тушиши натижасида маҳсулотларнинг озиқавий хавфсизлигини таъминлаш ва рецептурадаги ноалиментар табиатли консервантлардан воз кечиш ҳисобидан таннархини ўртача 10-15% га тушириш режалаштирилмоқда.

Бухоро вилояти Инновацион ривожланиш бошқармаси матбуот хизмати

 


Report Page