Бухоро вилоятида 34 та маданий мерос объектлари қайта таъмирланиб сайёҳлар ташрифи учун тайёрланди

Бухоро вилоятида 34 та маданий мерос объектлари қайта таъмирланиб сайёҳлар ташрифи учун тайёрланди

@bukhtourism

Сўнгги йилларда Бухоро вилоятида жойлашган маданий меросимиз бўлган тарихий обидаларни асраб-авайлаш, қайта тиклаш ҳамда уларни юртимиз ва халқаро ҳамжамиятида кенг тарғиб қилиш борасидаги ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ 5953-сонли "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республкасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Фармонида белгиланган вазифалар доирасида бугунги кунда Бухоро вилоятида қўшимча 34 та маданий мерос объектлари қайта таъмирланиб, реконструкция қилиниб сайёҳлар ташрифи учун тайёрланди. Булар:

Собиқ спиддан сақланиш касалхонаси;

Сиддиқиён масжиди;

Кулита карвон саройи;

Сув қувури минораси;

Жўрабек карвон саройи;

Халифаи Худойдод мажмуаси;

Бўронтепа археологик ёдгорлиги;

Эшони пир мадрасаси;

Абдулқодир Желоний мажмуаси;

Хонақо Файзиобод;

Шайх Сайфиддин Бохарзий қабри;

Шайх Жалол дарвозаси;

Саллоҳхона дарвозаси;

Самарқанд дарвозаси;

Ҳазрати Имом дарвозаси;

Бобои Порадўз мақбараси;

Хўжа Пешкў ансамбли;

Қори Изро савдогар уйи;

"Тош Сарой" мадрасаси;

"Намозгоҳ" масжиди;

"Мир Саид Камол"

"Мавлоно Шариф" мажмуаси;

"Чуқур" мадрасаси;

"Қоракўл" қалъа дарвозаси;

Эски ҳаммом биноси;

"Рашид" карвонсаройи;

Қадимий ҳовли;

Туркмен мадрасаси;

Хожа Порсо масжиди;

Амир саройи;

Вардонзе қўрғон;

Хўжа Зафарон тепа;

Шибирдон ота тепа;

Хўжа Уббон зиёратгоҳи;

Мазкур рўйхат Бухоро вилояти Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат инспекцияси томонидан тақдим этилди.


Вилоят туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Report Page