Бухоро вилояти минтақавий бўлинмасида ўқув ҳамда амалий семинар ўтказилди

Бухоро вилояти минтақавий бўлинмасида ўқув ҳамда амалий семинар ўтказилди


Жорий йилнинг 18 ноябрь куни “Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Бухоро вилояти минтақавий бўлинмаси биносида “Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Бухоро вилояти минтақавий бўлинмаси фаолияти” мавзусида ўқув - амалий семинар ташкил қилинди.

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги ПҚ- 277 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятида “Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Бухоро вилояти минтақавий бўлинмаси” ташкил этилиб,мазкур бўлинма вилоятдаги ерлар деградатсиясига қарши курашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш, ҳудудларда чўлланиш ва қурғоқчиликнинг олдини олиш, биохилмалликни асраб қолиш, тупроқ унумдорликни сақлаш ва ошириш, деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш,ушбу йўналишдаги илғор илмий ишламалар ва инновациялардан кенг фойдаланиш асосида минтақаларни барқарор ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

⚡️Тадқиқот институти қисқа муддатда вилоятдаги кластерлар,фермер, деҳқон хўжаликларга,томорқа ер эгаларга тупроқ тахлил ҳамда илмий тавсиялар бериб бормоқда.Тупроқ унумдорлигини, сифатини яхшилаш борада инновацион янгиликларни кенг жорий қилиш мақсадида институт Бухоро вилоят агрохизматлар маркази, Бухоро Давлат Университети ва Бухоро илмий тажриба станциялар билан, ишлаб чиқаришга илмий ҳамда амалий тавсияларни жорий қилиш бўйича Қишлоқ хўжалиги бошқармаси тузилмаси таркибидаги ташкилотлар билан ҳамкорликлар ташкил килинган.

⚡️Семинарда сўзга чиққан Бухоро вилоят агрохизматлар маркази директори Турғун Усмонов : Энг аввало 18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси рамзлардан бири байроқ қабул қилинганлигининг 32 йиллиги билан семинар иштирокчиларни табриклаб,тупроқшунослик сохасидаги марказ томонидан фойдаланиб келаётган, Германиянинг “GIS”компанияси метиостанцияси, тупроқ анализи бўйича мини лабораторияси “COMBI 5000”ҳақида маълумотлар берди.

⚡️Семинарда Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Бухоро вилояти минтақавий бўлинмаси директори Тилак Тўраев ҳамда директор ўринбосари Умид Рўзиев институт биносида фаолият юритаётган лаборатория, янги форматдаги қишлоқ хўжалиги харитаси ишлаб чиқаридан дастури ва институтга олиб келинган “Тuproq klinikasi mobil laboratoriyasi” ишлаш механизми хақида тушунчалар бердилар.

Семинарда амалиёт ўтаётган Бухоро Давлат Университети “Агрономия ва Биотехнология ”факультети талабаларининг таклифлари инобатга олган ҳолда, ушбу лаборатория дала шароитида амалиётида синаш, тупроқ намунаси олиш мақсадида “Дон ва Дуккакли экинлар Илмий Тадқиқот институти Бухоро ИТС экин майдонларга борилди.Тупроқ намуналари олиниб қисқа муддатда тупроқ хусусияти бўйича лаборатория хулосалари тақдим қилиниб,тупроқнинг кимёвий таркиби ўрганилди. Дон ва Дуккакли экинлар Илмий Тадқиқот институти Бухоро”ИТС директори Ўзбекистон Қаҳрамони Мухаммад Ахмедов ушбу институт қишлоқ хўжалиги сохасининг ривожи учун пойдевори бўлганлиги, дехқон,фермер хўжалиги эгаларнинг илмий салохиятини ошириш учун хизмат қилишини таъкидлади.

⚡️Семинар сўнгида иштирокчилар томонидан “Яшил макон ” умумий лойиҳаси дастури доирасида Бухоро ИТС дала четида ҳамда “Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Бухоро вилояти минтақавий бўлинмаси биноси атрофидаги ер майдонларда мевали ва манзарали нихоллар экишди.

Report Page