Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи “Мустақиллик дарси”да иштирок этди

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи “Мустақиллик дарси”да иштирок этди

 

Ҳукумат раҳбариятининг топшириғига мувофиқ жорий йилнинг 4 сентябрь куни республиканинг барча умумий ўрта таълим мактабаларида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шерзод Ашуров ҳам Бухоро туманидаги ўзи ўқиган 3-сонли умутаълим мактабида бўлиб, дастлаб ушбу илм масканининг шарт-шароитлари, ўқувчиларга яратилган қулайликлари, мавжуд муаммоларини ўрганиб уларни бартараф этиш чораларини кўрди. Мактабни, байрамона безатишга бош-қош бўлди.

4 сентябр куни бу ерда янги ўқув йилининг бошланиши зўр шодиёналик билан нишонланди. Шу куни у эрта тонгдан Бухоро туманидаги ўзи ўқиган          3-сонли умутаълим мактабига ташриф буюриб, мактаб ўқувчиларининг қувончига шерик бўлди. Барча ўқитувчи ва ўқувчиларни ҳамда тадбирда иштирок этган меҳмонларни мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги ва янги ўқув йили билан муборакбод этди.


Мустақиллигимиз тарихи, истиқлол неъматлари, илм масканининг муқаддаслиги ҳамда узтозларни ҳурмат-эҳтиром қилиш ҳақида гапирди. Янги ўқув йилида ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ўқиш ва ишларида улкан муваффақиятлар тилади. Биринчи бўлиб ўқиш-ёзишни ўргатган устози ва мураббийларига миннатдорчилигини билдирди.

Аҳамиятлиси, ўқув йилининг ана шундай кўтаринки кайфиятда бошланиши, кўпчиликда катта таассурот қолдирди. Айниқса, болажонлар учун ўзлари таълим олаётган муқаддас маскандан илм олиб, ютуқларга эришган етук мутахассислар билан юзма-юз учрашувлар уларни келажакка ишоч ва ҳавас руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Янги ўқув йили девобчасида ўз фарзандларини етаклаб келган ота-оналарнинг ҳам кўзларида севинч ёшлари қалқди.

Тадбирда эндигина мактаб остонасидан ҳатлаб, 1-синфга қабул қилинган ўқувчиларига Президент совғалари улашилди.

Тадбир давомида собиқ ўқувчилар синф хоналарига кириб, ўқувчи ёшлар билан учрашиб, уларга Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб бердилар. Келажак сари интилаётган ёшларга Ватанни севиш ҳақиқий бахт эканлиги, мамлакатимиз тинчлигини асраб-авайлаш, унинг тараққиётига ҳисса қўшиш ҳар бир фарзанднинг бурчига айланиши, асосийси, бу ният ва мақсадларга эришиш йўлида ўқувчилар кучли билимга эга бўлиши, одоб-ахлоқ, тарбия билан камолга етиши зарурлиги алоҳида таъкидланди. 

 Президентимизнинг “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган тамойилга асосланган ҳолда, миллий ғоя ва унинг мафкуравий негизларини пухта ишлаб чиқиш, ёш авлодни болаликдан миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш долзарб аҳамиятга эга эканлиги уқтирилди.

 Мазкур учрашувда ўқувчилар ҳам ташриф буюрганларга келажакдаги орзулари, касблари, қизиқишлари юзасидан мулоқот қилдилар. “Мустақиллик дарси”да Она юртимиз ҳақида айтган шеърлари йиғилганларга янада кўтаринки руҳ бағишлади.

Ўқувчи ёшларга вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шерзод Ашуров ўзининг ҳаётидан мисоллар келтириб, эришган муваффақиятларида мактабдаги таълим ва тарбиянинг роли катта бўлгани, қолаверса, ўқувчиларга мактаб даврида яхши ўқиб, вақтдан унумли фойдаланиш муҳимлиги ҳақида айтиб ўтди. Ушбу мақсадларга эришиш келажакда ёшларнинг иқтидори, пухта билим ва кўникмаларга эга бўлиши, ҳаётий тажриба орттиришига боғлиқлиги алоҳида таъкидланди. Уқувчиларга янада китобни севиш, бадиий китобларга ошно бўлиш мақсадида уларга бадиий ва қизиқарли китоблар тақдим этилди.

Ўқувчилар нафақат қизиқарли маълумотларга эга бўлди, балки ўз саволлари билан ҳам мурожаат этишди.

 Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида ёшлар таълим-тарбиясига катта эътибор қаратилаётгани, ёшларга ўзи қизиққан мутахассисликда иқтидорини намоён этиш ва олий таълим даргоҳларига кириб ўқиш учун кенг имконият яратиб берилганини таъкидлади.

 




Report Page