Бухоро вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-465-сонли қарорига асосан. 4Р74 “А-380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу автомобиль йули-Учқир газ кони” автомобиль йўлининг 5,800 кмдан кесиб ўтувчи колектор устида янги кўприк қуриш белгиланган . Объектнинг умумий қиймати 19 520,7 млн.сўм 2023 йил учун буюртмачи ва пудратчи «Ромитан транс йўл қурилиш» МЧЖ ўртасида 15 829,1 млн.сўмлик шартномаси тузилган. Жорий йилнинг ўтган даври давомида пудратчи томонидан 3 613,8 млн.сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Объектда иш давом этмоқда йил якунига қадар фойдаланишга топширилади.
Бухоро вилояти АЙББ матбуот хизмати.