Бухоро вилояти автомобиль йўллари бошқармаси.
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Жондор-Қоракўл туманидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга катта эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Жондор туманида жойлашган Қўлиён МФЙ Қўлиён қишлоғидан ўтувчи 4Н-168 маҳаллий аҳамиятга эга Хосакор-Хумдонак йўлининг 4 км узунлигдаги автомобиль йўллари “POMEGRANATE BUILDING”МЧЖ корхонаси томонидан жорий таъмирлаш асос қуриш ишлари олиб бориляпди.
Қоракўл туманида жойлашган Дарғабоғи МФЙдан ўтувчи 4Р-77 атомобиль йўлинг 1,2 километр узунлигига “Қоракўл туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси” томонидан пиёдалар йўлаги қуриш ишлари давом этмоқда.
Қисқа муддатда таъмирталаб йўл равонлашиб, аҳоли ва транспортлар қатновига қулайлик яратилади.
Бухоро вилояти АЙББ матбуот хизмати.