Бухоро вилояти ТХТБ

Бухоро вилояти ТХТБ


Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг 2022 йил 19 октябрь кунидаги 34/1-272-сонли кўрсатмаси яъни жорий йилнинг 20 октябрь кунидан 15 ноябрь кунига қадар хизмат кўрсатиш ҳудудида “Хавфсиз йўналиш” махсус тезкор-профилактик тадбири юзасидан Бухоро вилоят Транспортда ХТБ хизмат кўрсатиш ҳудудининг Бухоро МТУ унитар корхонасига қарашли  Бухоро-Мискен йўналишида, Бухоро-Қарши йўналишида, Бухоро-Навоий (Афросиёб) йўналишларида темир йўл яқинида жойлашган хонадонларда транспорт инфратузилмаларига шикаст етказиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда ҳаракатдаги юк ва йўловчи поездларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида тарғибот тушунтириш ишлари олиб борилди, шунингдек чоршанба куни “Темир йўлларда хавфсиз кун” ва пайшанба куни “Профилактика куни” муносабати билан хизмат ҳудудининг Бухоро-1, Бухоро-2, Яккатут, Қоракўл, Олот, Янгиобод, Яхшилик темир йўл бекатларида, Бухоро темир йўл устахонаси, Бухоро-Когон темир йўл бекатлари оралиғидаги айланма йўлида ишловчи темир йўл ходимлари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Хизмат ҳудудининг қўриқланадиган темир йўл кесишмалари билан кесишадиган халқаро аҳамиятга эга бўлган А-380, М-37 автомобиль йўлларда ҳаракатдаги юк ва йўловчи поездларнинг хавфсизлигини таъминлаш, кесишмада йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида огоҳлантирувчи баннерлар билан ўрнатилиши босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.  


Report Page