Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси собиқ ҳарбийлаштирилган гуруҳи назоратчиси Д.Файзиевнинг Telegram ижтимоий тармоғи орқали тарқалган видеомурожаати юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси собиқ ҳарбийлаштирилган гуруҳи назоратчиси Д.Файзиевнинг Telegram ижтимоий тармоғи орқали тарқалган видеомурожаати юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

milliygvardiya.uz

Фуқаро Д.Файзиев жорий йилнинг 20 октябрь куни Telegram ижтимоий тармоғи орқали видеомурожаат қилиб, унда коррупцияга қарши курашишда ҳиссаси борлиги, маълумоти олий эканлиги, спорт устаси, Ўзбекистон чемпиони бўлгани, маънавий-маърифий соҳада китоб ёзгани, босим ўтказилганлиги учун ўз хоҳиши билан ишдан бўшаганлигини иддао қилиб, ишга қайта тикланишида ёки уни ва баъзи айбдор мутасадди ходимларни биргаликда жазога тортишда ёрдам сўраган.

Фуқаро Д.Файзиевнинг мазкур видеомурожаати юзасидан Миллий гвардия Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:

Д.Файзиев, 2018 йилнинг 28 ноябрь куни Бухоро вилояти Қўриқлаш хизматига сафдор ходим сифатида ишга олинган бўлиб, 2019 йилнинг сентябрь ойида ўзига нотаниш бўлган фуқарони Қўриқлаш хизматига ишга киришида ёрдам беришни ваъда қилиб, бу билан фуқарода ишга кириш таниш-билишчилик орқали амалга оширилиши тўғрисида нотўғри фикрларни пайдо бўлишига олиб келганлиги, ўзини вазифасига кирмайдиган ишлар билан шуғулланиб юрганлиги учун унга “қаттиқ хайфсан” интизомий жазоси берилган.

Шундан сўнг, Д.Файзиев билан Шахсий таркиб бўйича инспекция ҳамда Кадрлар, Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бўлими ходимлари томонидан хизмат интизомини ва қонунчиликни таъминлаш юзасидан тарбиявий-профилактик ишлар олиб борилганига қарамай, 2020 йилнинг август ойида Д.Файзиевнинг ахлоқсиз хатти-ҳаракатлари юзасидан Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармасига фуқаро О.Ш. томонидан ёзилган шикоят аризаси келиб тушган.

У ўз мурожаатида Д.Файзиев билан 2020 йилнинг май ойидан бери таниш эканлиги ва ўзаро яқин ҳамда ишқий муносабатда бўлиб келганлигини маълум қилиб, жорий йилнинг июль ойларида Д.Файзиев томонидан О.Ш.ни ўз уйида қўл телефони орқали аёл номусини булғашга ундовчи видеотасвир олганлиги, бу ўзаро муносабатлардан Д.Файзиевнинг турмуш ўртоғи М.А. хабар топгач, жанжал кўтарганлигини, бу ишларни тинчитиш учун О.Ш. ундан бир миллион (1 000 000) сўм пул сўраганлигини, Д.Файзиев эса унга 470 000 сўмни вақти-вақти билан бўлиб берганлиги ва 1 000 000 сўмга “SAMSUNG” русумли қўл телефонини қарзга сотиб олиб берганлигини, ўрталарида 200 АҚШ доллари ва 1 000 000 сўм олди-берди пуллари учун тилхатлари борлигини маълум қилган.

Мазкур мурожаат ва аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли тартибда белгиланган хизмат текшируви ўтказилаётган вақтда Д.Файзиев ушбу вазиятнинг хизмати шахсий ҳаётига салбий таъсир кўрсатишидан қўрқиб, ўз хоҳиши билан ишдан бўшаш тўғрисида ариза билан вилоят Қўриқлаш бошқармасига мурожаат қилган.

Ўз ўрнида Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан ходимнинг қатъий бир тўхтамга келган қарорини ҳисобга олган ҳолда оиласи сақланиб қолишини ҳамда икки нафар вояга етмаган фарзандларини келажагини ўйлаб, Д.Файзиев ўрнатилган тартибда ишдан бўшатилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Д.Файзиев хизмат даврида коррупцияга қарши курашишда жонбозлик қилмаганлиги ва ҳеч қандай спорт тури бўйича чемпион эмаслигини, видеомурожаатдаги чиқиши уйдирмалардан иборат бўлиб, мақсади ўзига атрофдагиларнинг эътиборини жалб қилиш эканлигини билдириб ўтамиз.

Report Page