Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида "Хамшира 2024" кўрик танлови бўлиб ўтди.

Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида "Хамшира 2024" кўрик танлови бўлиб ўтди.

13.04.2024 йил БВБКТТМ ахборот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2023 йил 11 сентабрдаги ПФ-158 сонли фармони билан тасдиқланган "Ўзбекистон 2030" стратегиясида белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-мохиятини ҳамширалар ўртасида тушунтириш, эл- юрт орасида ҳурмат қозонган, чинаккам матонат ва жасорат сохиби бўлган ҳамшираларнинг касбий билими ва малакаларини ошириб боришни қўллаб қувватлаш, меҳнатда ютуқларга эришиб келаётганликларини моддий ва маънавий рағбатлантириш улар фаолиятини оммалаштириш, ўз касбининг мохир эгилари ўртасида соғлом рақобат мухитини шакллантириш мақсади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсатининг 2019 йил 15 мартдаги 39 сонли қўшма қарори ҳамда Бухоро вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2023 йил 10 апрелдаги кўрсатма хати ижросини таъминлаш мақсадида " Ҳамшира 2024" кўрик танлови БВБКТТМда ўтказилди.

Кўрик танлов тасдиқлаб берилган низом шартлари асосида ўтказилиб унда мурожаат қилган бемор болаларни қабул қилиш уларнинг аҳволини баҳолаш ва шифокор буюрган дори -дармон, тиббий асбоб ускуналар  ёрдамида амалда муаян  беморларга ёрдам кўрсатиш, ижтимоий, сиёсий билимларга доир беллашув, бунда мамлакатимизда рўй бераётган сиёсий жараёнлар соғлиқни сақлаш тизимида ислохотлар уларнинг амалга оширишда хамширанинг ўрни ва вазифаларини, тиббиёт билимларига оид тезкор савол жавоблар қобилиятини кўрсатувчи мавзулар амалга олинди.

  Тиббиёт сохасини ҳамширалар фаолиятисиз кўз ўнгимизга келтира олмаймиз албатта, соҳадаги энг сўнгги тиббиёт технологиялари асосидаги операциялмрини мувофақиятли ўтказиш жараёнидан тортиб, операциядан кейинги беморларни парвариш қилиш ва тез тиббий ёрдам хизмати, санитария-эпидемиология, фармоцевтика каби қатр сохаларда юртимизда фаолият юритиб келаётган 300 минг нафардан зиёт ўрта тиббий ходимлар, яъни ҳамшираларнинг ўрни беқиёсдир.

   Ҳакамлар ҳайъати томонидан 9 нафар кўрик т анлов иштирокчилари ҳар бир шартга берган савол жавобларига аҳамият бердилар, бахс ва мунозаралар асосида ўтган кўрик танловда 

1 чи ўрин - лаборатория бўлими Азимова Юлдуз

2 чи ўрин - жаррохлик бўлими Обидова Шахноза

3 чи ўрин - реанимация бўлими Зарипова Муниса

фахрли ўринларни эгаллашди.

Вилоят болалар қўп тармоқли тиббиёт маркази ахборот хизмати.


 

Report Page