Бухоро тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Бухоро тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Buxoro.uz
Барноев Умеджон Исоевич

Барноев Умеджон Исоевич Бухоро тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Умеджон Барноев — 1970 йил 12 июлда Ромитан туманида туғилган. Маълумоти— олий. 1996 йилда Бухоро Озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси (ҳозирги Бухоро муҳандислик-технология) институтини ҳамда 2000 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — муҳандис-механик, ҳуқуқшунос.

Ёш мутахассис сифатида меҳнат фаолиятини 1998 йилда Бухоро вилояти Адлия бошқармасида суд ижрочиси сифатида бошлаб, кейинчалик бошқарманинг ариза ва шикоятлар бўйича катта маслаҳатчиси, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартнома мажбуриятларини бажарилишини назорат қилиш бўлими бош маслаҳатчиси(1998-2004), республика Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник жиҳатдан ва молиявий таъминлаш Департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими катта мутахассиси, 2-даражали юристи (2004−2005), Тошкент шаҳар прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходими (2004−2013), “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти юридик бошқармаси ҳуқуқшунос маслаҳатчиси (2018), масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Safari Vogue” инновацион туризм кластери директор ўринбосари (2018−2020), мазкур МЧЖ инновацион туризм кластери бош директори (2020) лавозимларида ишлаган.