Бухоро шаҳрида содир этилган "Бангихона ташкил қилиш" жинояти кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

Бухоро шаҳрида содир этилган "Бангихона ташкил қилиш" жинояти кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

https://bviib.uz

Маълумки, “Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати” тизими асосида содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон яратиб берган шарт-шароитларни жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш, бу борадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар фаолиятининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш бугунги кундаги бирламчи вазифа ҳисобланади.

Шу мақсадда, Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан жорий йилнинг 07 сентябрь куни шаҳарнинг "Амир Темур" МФЙ сида содир этилган "бангихона ташкил қилиш" жинояти кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинди.

Бунда, энг аввало айнан жиноят содир қилган шахснинг яшаш жойида маҳалла масъуллари, фаоллар ва кенг жамоатчиликнинг иштироки таъминланди.

Муҳокамада, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир вақтида, шаҳарнинг А.Темур кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Р.Ш яшаш уйида танишлари билан гиёҳвандлик воситаларини чекиш йўли билан истеъмол қилишга шароит яратиб, бангихона ташкил қилиш ва гиёвандлик воситаларини сақлаш жиноятини содир қилганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилганлиги ва мазкур ҳолат юзасидан Р.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилганлиги маълум қилинди.

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Б.З.Шарипов маҳалла фаоллари ва йиғилиш қатнашчиларига хозирги вақтда Республикамизда олиб борилаётган «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» деган тамойилнинг мазмун моҳиятини тушунтириб, ҳар бир фуқаро ўзи яшаб турган маҳаллада профилактика инспектори билан бир хилда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга масъул эканликлари, ушбу маҳаллада яшовчи фуқароларнинг эътиборсизлиги сабабли ҳудудда жиноят содир қилинишига йўл қўйилганлигини таъкидлаб, келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг келиб чиқишини олдини олиш мақсадида ҳушёрликни ошириш лозимлиги тўғрисида таъкидлаб ўтиди.

Муҳокама якунида маҳалла масъуллари ҳамда фаолларнинг фикр ва таклифларидан келиб чиқиб, ушбу маҳаллада ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорлик самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page