Бухоро шаҳар Ислом Каримов кўчасидаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш бўйича

Бухоро шаҳар Ислом Каримов кўчасидаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш бўйича

Бухоро вилоят прокуратураси

2021 йил 04 февраль Бухоро шаҳар, И.Каримов кўчаси йўл ёқасида жойлашган 9 қаватдан иборат бўлган уйнинг 3-қаватидаги хонадонда газни сизиб чиқишини натижаси портлаш юз берган.

Аниқланишича, 2021 йил 04 февраль куни 17:30да Бухоро шаҳар И.Каримов кўчасида жойлашган “WHITE GROUP TRADING” МЧЖ томонидан қурилган 9 қаватдан иборат бўлган кўп қаватли уйнинг 3-қаватида табиий газни улаш жараёнида газнинг қувурдан сизиб чиқиши натижасида портлаш юзага келган.

Натижада, кўп қаватли уйда бўлган А.Мирзаев, Н.Самадов ва И.Сотиболдиевлар, портлаш жараёнида йўлдан транспорт воситаларида йўловчи сифатида кетаётган Ф.Жўраева, Ш.Ўринова, Н.Розиқова, Б.Жўраев, М.Маҳмудова, Б.Собирова, Ш.Идиева, Ф.Юлдашева ва Ш.Асадовалар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, РШТЁИМ Бухоро филиалига олиб келинган.

А.Мирзаев оғир, Ш.Асадова енгил ва қолган барча фуқаролар ўрта оғир тан жароҳати олишган. Ҳозирда уларга шифокорлар томонидан тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Етказилган тан жароҳатлари бўйича судга оид тиббиёт ва зарар етказилганлиги бўйича судга оид баҳолаш ҳамда судга оид қурилиш техникавий экспертизалар тайинланди. 

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Бухоро вилоят прокуратураси

Report Page