Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли Нефтчилар шаҳарчасида Наврўз байрами кенг нишонланди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли Нефтчилар шаҳарчасида Наврўз байрами кенг нишонланди.


Бугун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли Нефтчилар маданият саройи ҳовлисида ҳалқимизнинг миллий қадрятларини ўзида акс эттирган янгиланиш фаслининг энг гўзал байрами бўлган Наврўзи олам ўзига хос кўтаринки кайфият ва байрамона руҳ билан нишонланди. Президентимиз ташаббуслари билан Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, бизнинг ҳам бугунги байрам тадбирииз сайл сифатида ўтказилди. Сайлнинг очилиш қисмида завод рахбарияти ва Қоровулбозор туман хокими йиғилган Қоровулбозор аҳолисини ва завод ишчи-ҳодимларини байрам билан самимий қутладилар. Анъанага мувофиқ ҳар йили мунтазам равишда Наврўз байрами муносабати билан завод цех ва бўлимлари ўртасида ўтказиб келинадиган спорт мусобақалари ғолиблари раҳбарият ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бошланғич ташкилоти томонидан қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирландилар. Шундан сўнг байрамнинг бадиий қисмига навбат берилиб, Маданият саройи ҳодимлари жамоаси ва Бухоро фолклор жамоаси ўзларининг тайёрлаб келган чиқишларини томошабинлар эътиборига хавола қилишди, шунингдек, сайлда заводнинг цех ва бўлимлари ўзаро миллий таомлардан иборат байрамона дастурхон тузаб, ташриф буюрган мехмонларни ҳушнуд этишди. Байрам сўнггида эълон қилинган турли номинациялар бўйича ғолиб цех ва бўлим жамоалари завод раҳбарияти ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи Касаба Уюшма Кўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Байрам сўнгида эълон қилинган турли номинациялар бўйича ғолиб цех ва бўлимлар жамоалари завод раҳбарияти ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи Касаба Уюшма Кўмитаси томонидан эсталик совғалари билан тақдирланди.









Report Page