Бухоро муҳандислик-технология институти ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга раддия берди. Жараён аслида мутлақо бошқача эканлигини айтмоқда

Бухоро муҳандислик-технология институти ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга раддия берди. Жараён аслида мутлақо бошқача эканлигини айтмоқда


Шу кунларда баъзи ижтиоий тармоқлар институтда яширин цех фаолият кўрсатаётгани ва тадбиркор институт билан ҳеч қандай шартнома тузмаганини билдирган. 

Аслида-чи? Ректорат хабарига кўра, институт илмий тадқиқотчиси ёш олима М.Муҳаммедова 2018 йилдан бери “Қандли диабет билан касалланган беморлар учун профилактик пойабзалнинг самарали конструкциясини яратиш” мавзусида тадқиқот олиб бормоқда. Шу мавзуда PhD диссертациясини ҳимоя қилган, илмий тадқиқот ишини амалиётга тадбиқ қилиш мақсадида кафедранинг лабораториясига 20 млн. сўм миқдорда кредит олиб инвестиция киритган. Бу ҳақида тегишли ҳужжатлар бор.

 Тадқиқот иши самарасининг исботи сифатида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан бажарилиши 2020-2021-йилларга мўлжалланган 1 млрд. сўм миқдордаги инновацион грант (хабарларда “гранд” ёзилганига эътибор қаратинг) ажратилган ҳамда С-МФ-72 (28.05.2022.) рақамли шартномага асосан 302 800 000сўм миқдордаги стартап лойиҳа қўлга киритилган. Ушбу тадқиқот иши натижасида институт ҳузурида спин-оф “Shoes and healthy feet” МЧЖ корхонаси очилиб айни пайтда бу турдаги пойабзалларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ва эндокринология диспансерлари билан ҳамкорликда фаолият олиб боряпти. 

Ҳозирги кунда стартап лойиҳа ҳисобига олинган техник ускуналар институт “Чарм буюмлари технологияси ва дизайни” кафедраси қошидаги лабораторияга жойлаштирилган бўлиб, талабаларга лаборатория дарслари ўтилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 307-сон қарорининг 7б-иловасидаги 12-бандида “Чарм чиқиндиларидан чарм-картон ишлаб чиқаришни йўлга қойиш бўйича “Shoes and healthy feet” МЧЖ инновацион корхонасини ташкил этиш” чора-тадбирлари белгиланган. Қолаверса, тегишли органлар томонидан мазкур важлар ўрганилди ва институтда ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмади. 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, асоссиз ва ёлғон ахборот тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади. Аммо, ШАХСИЯТИ ВА тайини бўлмаган ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалар давлат ташкилотлари ва раҳбарларни обрўсизлантиришга уринмоқда. 


Шу ўринда. Бухоро муҳандислик-технология институти жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари учун доим очиқ эканнини, журналистик суриштирув ўтказадиган расмий ОАВлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиради. 


Институт матбуот хизмати

Report Page