Бухоро давлат университети ҳамда Қоракўл академик лицейи ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Бухоро давлат университети ҳамда Қоракўл академик лицейи ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

БухДУ Матбуот хизмати

Яқинда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ Тўхтамурод Жумаев “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

Ўзбекистон халқ ўқитувчиси, "Буюк хизматлари учун" ордени соҳиби ЖУМАЕВ Тўхтамурод Муртазоевич 1945 йил 15 август куни Олот туманида таваллуд топган. 

Тўхтамурод Жумаев кўп йиллар давомида математика ўқитувчиси бўлиб фаолият юритган. 1990-2015 йилларда Қоракўл туманида ўзи асос солган 1-ихтисослаштирилган иқтидорли болалар мактаб-интернатида директор вазифасида ишлаган. Бу мактабда ўзига хос таълим олиш тизими жорий қилинган. Мактаб ўқувчиларининг тўқсон фоизи олий ўқув юртига қабул қилинган. Тўхтамурод Жумаев “Қоракўлча ўқитиш” методологиясининг асосчиси ҳисобланади.

Шу муносабат билан 2020-йилнинг 3-октябрь куни Бухоро давлат университети ректори Обиджон Хамидов Қоракўл академик лицейида “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби, қадрли устоз Тўхтамурод Жумаев билан учрашди. Ушбу учрашувда университет ректори Қоракўл академик лицейи асосчиси Тўхтамурод Жумаевни “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби бўлганликлари билан табриклади. Шунингдек, университет ректори Обиджон Хамидов Бухоро давлат университети жамоаси номидан Қоракўл академик лицейига 10 та замонавий компьютер(HP), 1 та смарт доска, ўқувчилар таълим олиши учун қўшимча техник воситалар совға қилди.

БухДУ ректори Обиджон Хамидов ОАВ учун интервью бермоқда

Табриклаш маросимидан фоторепортаж

БухДУ Матбуот хизмати

Report Page