Бухоро давлат университети талабаси ташаббускорлигида «Умидвор юрак» меҳр-саховат лойиҳаси бошланди.

Бухоро давлат университети талабаси ташаббускорлигида «Умидвор юрак» меҳр-саховат лойиҳаси бошланди.

«Умидвор юрак» меҳр-саховат лойиҳаси

Қуръони Каримда Аллоҳ Таолонинг шундай сўзлари бор: "Агар сизларга берган неъматимни санасангиз, санаб адоғига ета олмайсизлар" «Наҳл, 18».  Шундай неъматлардан бири бу меҳр неъматидир. Юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига алоҳида эътибор қаратилаётгани бугунги кунда бу қадриятнинг аҳамияти янада ортиб бормоқда. Жойларда давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан байрамлар, турли саналар муносабати биоан хайрия тадбирлари ўтказиш кенг қулоч ёймоқда.

Шу асосида Бухоро давлат университети, жисмоний маданият факультети талабаси Рустам Раҳимбоевни ташаббускорлигида «Умидвор юрак» меҳр-саховат лойиҳаси ўз фаолиятини бошлади. Асосий мақсад: қариялар, кам таъминланган, ночор, боқувчисини йўқотган оилалар, меҳрибонлик уйи болалари, етим қолган болалар, ногиронлиги бор бўлган кишиларга меҳр улашиб, уларни доимо хурсанд қилиш, моддий томонлама ёрдам қўлини чўзишдир! 

Бугун Когон туман, Геофизика МФЙдаги оилаларнинг бирига бордик ва оила аъзолари билан суҳбат қурдик. Энг қизиғи хонадон эгалари ва биз талабалар бу учрашувдан жудаям хурсанд бўлдик. Аллоҳ Насиб қилса ушбу лойиҳани давом эттирамиз.

Ушбу меҳр-саховат лойиҳасига қўшилмоқчи бўлган ёшлар +998914486480 телефон рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Сафимизга қўшилинг дўстлар. Зеро, меҳр-мурувват, саховат, ўзгалар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос азалий қадриятлардан ҳисобланади.

Report Page