Бухоро аэропорти орқали тўппонча олиб кирмоқчи бўлган фуқаро воқеа жойида ушланди

Бухоро аэропорти орқали тўппонча олиб кирмоқчи бўлган фуқаро воқеа жойида ушланди


Куни кеча “Бухоро халқаро аэропорти” орқали вилоятимиз ҳудудига пневматик қуролни олиб киришга уринган фуқаро божхона постида тўхтатиб қолинди, дея хабар бермоқда Бухоро вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати.


Унда айтилишича, “Шереметьево (Москва, Россия Федерацияси) – Бухоро (Бухоро, Ўзбекистон Республикаси)” авиарейси орқали учиб келган фуқаро Х. Ж. божхона назоратининг “яшил йўлаги” дан ўтаёнган пайтида шубҳа уйғотганлиги сабабли, тегишли божхона назоратидан ўтказилади.


Натижада, йўловчи божхона декларастиясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда ҳам маълум қилмаган “ПМ49” русумли пневматик спорт қуроли, мазкур қуролнинг газ балони ва 500 дона металл шарикли ўқлари борлиги аниқланди.


Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида” ги Қонунига мувофиқ, қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласига белгиланган чекловлар мавжудлиги сабабли, божхона органлари чегара орқали мазкур востиалар ҳаракатланиши устидан ҳам бевосита назоратни амалга оширади.

Report Page