Бухоро (Turon24) – “Бухоро шаҳри куни” ҳамда “Бухоро ҳунармандлари” Халқаро фестивали доирасида журналистлар учун матбуот анжумани ўтказилди.

Бухоро (Turon24) – “Бухоро шаҳри куни” ҳамда “Бухоро ҳунармандлари” Халқаро фестивали доирасида журналистлар учун матбуот анжумани ўтказилди.

Л.Ҳайитова

Бухоро вилояти ҳамда Бухоро шаҳар ҳокимлиги томонидан Ёшлар марказида журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига “Бухоро шаҳри куни” ҳамда “Бухоро ҳунармандлари” Халқаро фестивалларининг ўтказилиши ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Матбуот анжуманида билдирилишича, бугун 100 нафар водийлик адрас тўқувчи ва ипак-газалама матоҳ сотувчилар фестиваль доирасида ташкил этиладиган савдо ярмаркаларида қатнашиш истагини билдиришган. Айни пайтда савдо-сотиқни йўлга қўйиш учун Бухоро шаҳрига келган 50 нафар савдогарлар учун савдо павильонлари ўрнатилиб, меҳмонхоналарда имконият ва шарт-шароит яратилди. Улар учун икки кунлик савдо павильонлари хизмати йўлга қўйиладиган бўлди.

Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқимининг ошаётгани инобатга олиниб, эски шаҳар ҳудудидаги меҳмонхоналарда қўшимча 100 ўрин ҳозирлаб қўйилди.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган бошқа саволларига ҳам жавоб олди.


Report Page