Бухорага 65 та замонавий автобус олиб келинди

Бухорага 65 та замонавий автобус олиб келинди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Бугун мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматалари сифатини ошириш, мазкур йўналишда аҳолига қулайликлар яратиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Бухоро вилояти транспорт бошқармаси вилоятнинг транспорт салоҳиятини, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш йўловчилар ва сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш йўлида доимий ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда. Мазкур жараёнда эса тадбиркорлар ҳам фаол иштирок этишмоқда. 

Хусусан, Бухоро шаҳрида аҳолига бир неча йилдан буён транспорт хизмати кўрсатиб келаётган “Alixan Trans” МЧЖ корхонаси 4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ҳисобига Хитойдан 65 та замонавий “Asiastar Yaxing Wertstar” автобусларини олиб келмоқда. Ушбу автобусларнинг 60 таси ўрта сиғимли бўлиб, улар шаҳар ичи йўналишларида қатновларга қўйилиши режалаштирилган. Автобусларнинг 5 таси эса катта сиғимли бўлиб улар туризм соҳасида транспорт хизматларини кўрсатишга жалб этилади. Ушбу замонавий юқори даражадаги қулайликларга эга бўлган автобуслар жорий йилнинг 24 август кунидан бошлаб Бухоро шаҳри йўналишларида қатновларни амалга ошириб, йўловчиларга намунали транспорт хизмати кўрсатишни бошлайди. Бу мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрамига вилоят аҳли учун ўзига ҳос тухфадир.


Report Page