Бухарское управление ДОУ сообщает!

Бухарское управление ДОУ сообщает!


t.me/potrebitel_bukhara


Данный инцидент, который произошел в ДОУ #53 был изучен компетентными органами! Входи проверки были выявлены нарушение и сотрудники ДОУ #53 получили выговоры! Так же 2 декабря состоится собрание, на котором совет садика, состоящий из родителей ДОУ #53 будет принимать решение в сложившееся ситуации!


         Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган Бухоро шаҳридаги 53-мактабгача таълим ташкилоти мудирасининг болаларни соғлом овқатлантириш меъёрий талабларидан хабарсизлиги, ташкилотда таомноманинг йўқлиги борасидаги ота-оналарнинг шикоятлари акс этган видеолавҳа вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан назоратга олиниб, мавжуд аҳволга аниқлик киритиш мақсадида  МТТда ўрганишлар олиб борилди.

       МТТда болаларни овқатлантиришда чиндан ҳам бир қанча камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Вазифасига лоқайдлиги, ички интизомни таъминлай олмаганлиги сабабли мактабгача таълим бошқармасининг буйруғига асосан, ташкилот мудираси М. Сафарова, шунингдек, хўжалик ишлари мудири Н.Кенжаева, бош ошпаз Д.Шаропова, ҳамшира З.Данияроваларга нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чоралари кўрилди.

     Ота-оналар билан суҳбатлашганда, улар кўпдан бери ташкилот фаолияти билан боғлиқ муаммо ва камчиликлар борасида мудирага бир неча бор мурожаат қилишганини айтишди. Бироқ, мудира уларнинг шикоятларини инобатга олмаган, хатоларни такрорлашда давом этган. Унинг эътиборсизлиги, масъулиятсизлиги ота-оналарнинг норозилигига сабаб бўлган.

     Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил

21 ноябрдаги 2-мҳ-сонли “Мактабгача таълим муассасаларининг Кузатув кенгашлари ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида” ги буйруғига асосан, Бухоро шаҳридаги 53-мактабгача таълим ташкилотида ҳам 

37 нафар аъзодан иборат таркибдаги Кузатув кенгаши ташкил этилган бўлиб, ташкилот фаолияти билан боғлиқ барча масалалар, ота-оналарни қизиқтирган саволлар, уларни ташвишлантираётган муаммолар ҳамда келгусидаги режалар ушбу кенгаш йиғилишларида муҳокама қилинади.

2019 йилнинг 2 декабрь куни мазкур Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида ижтимоий тармоқларда кўтарилган масалалар бўйича  ташкилот мудираси М.Сафарова ҳисоботи тингланади, шунингдек, мудиранинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади. Мазкур йиғилиш баённомасига асосан Мактабгача таълим бошқармаси томонидан якуний хулоса чиқарилади.

 

Бухоро вилоят мактабгача таълим бошқармаси


Report Page