Бугунги кунда 56 та давлатга Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг фитосанитария сертификати асосида барча мева-сабзавотни юклаш мумкин

Бугунги кунда 56 та давлатга Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг фитосанитария сертификати асосида барча мева-сабзавотни юклаш мумкин


АОКАда ўтказилган брифингда Агентлик ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова 2024 йил олти ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди:

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг январь ойида инвестиция, экспорт ва саноат соҳаларидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Карантин агентлиги янги салоҳиятли бозорларни топиш, экспортбоп маҳсулотлар экилишини ташкиллаштиришга ҳам масъул этиб белгиланган эди. Вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида хорижий бозорларнинг маҳсулотлар экспорти учун ўрнатилган талаблар 1000 га яқин йирик экспортчи корхоналарга ўргатилиб, даладан хорижий истеъмолчига етиб боришигача бўлган барча жараёнлар тушунтирилди.

Хорижий давлатлар бозорларига мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлар сони 1 600 тадан ортди.

Россияга мева-сабзавотлар экспортини соддалаштириш мақсадида фитосанитария соҳасида рақамли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Битим имзоланди.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат экспорти салоҳиятини намойиш этиш мақсадида Дубайда (БАА) “GulFood - 2024”, Миланда (Италия) “Tutto Food - 2024” халқаро озиқ-овқат кўргазмаларида 40 дан ортиқ йирик экспортчи корхоналар иштироки таъминланди.

2024 йилнинг 1 ярим йиллигида 4 та давлатга 11 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун фитосанитар рухсатлар олиниб, фитосанитар рухсатлар сони салкам 600 тага етказилди.

Хитойга нўхат, Кореяга редиска, кунжут, ловия, яшил нўхат, карам, кориандр, зафарон, Францияга гилос, Буюк Британияга помидор, булғор қалампири экспорт қилиш имконияти яртилди.

Маълуомт учун, бугунги кунда 56 та давлатга Агентликнинг фитосанитария сертификати асосида барча мева-сабзавотни юклаш мумкин.

Сайхунобод туманида тажриба асосида 1 498 та хонадоннинг 210,9 гектар ер майдонига “Muskat” ва “Gantel” қовоқ навлари экилиши таъминланди.

Латвия ва Кореянинг экспортни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалари доирасида 13 нафар мутахассис жалб қилинди ва маҳаллий соҳа ходимларининг малака оширишига кўмаклашилди.

Карантин агентлиги директори бошчилигида делегация Ўсимликлар каранитини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенциянинг 18-сессиясида (Рим, Италия) иштирок этди ҳамда Ўзбекистоннинг ташаббуслари илгари сурилди.

Шунингдек, яна бир нуфузли воқелик Европа ва Ўрта ер денгизи ўсимликлар карантини ва ҳимояси ташкилотининг Фитосанитария тартиб-қоидалари бўйича 61-йиғилишида (Чехияда) иштирок этилди.

Хорижда Агентликнинг 35 нафар ходими малака оширишга муваффақ бўлди.

Бундан ташқари, хорижий давлатларининг экспертлари Ўзбекистонга жалб қилиниб, 1 500 нафарга яқин соҳа мутахассислари, 3 600 нафардан ортиқ фермер ва деҳқон хўжаликлари вакилларининг Ўсимликларни уйғунлашган ҳимоя қилиш (IPM) дастури бўйича малакаси оширилди.

Биолабораториялар 639 тага, ўсимлик клиникалари сони 968 тага етказилишига кўмаклашилди, 522 та “Техник-паспорт”лар, 516 та “Сифат сертификати” лари берилди.

2024 йил ҳосили учун 5,1 млрд дона олтинкўз, 6 097 кг трихограмма, 2,7 млрд дона бракон етиштирилди ва 2,2 млн гектар ғалла-пахта экин майдонларида тарқатилди.

85 мингдан ортиқ халқаро ва 60 мингга яқин ички фитосанитария сертификатлари, 73 000 та транспорт бирлигини очиш ва карантин кўриги далолатномаси, салкам 18 500 та импорт карантин рухсатномаси, 38 мингдан ортиқ фумигация далолатномаси электрон расмийлаштирилди.

Импорт бўлган маҳсулотлардан намуналар олиниб, 178 мингта экспертизадан ўтказилди. 730 та ҳолатда 17 турдаги карантин объектлари аниқланди ва тегишли чоралар кўрилди.

Импортда 6 та давлатга 442 таэътирозномалар (нотификация) юборилди, Экспортда 3 та давлатдан 38 та эътирозномалар келиб тушди ва тегишли чоралар амалга оширилди.

172,8 тн ва 25 мингдан ортиқ ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотлар қайтарилди, 1,57 тн ва 192 794 дона йўқ қилинди.

Uzagrolab.uz электрон платформасида ер эгаларининг 203 минг гектар майдонда тупроқнинг контурбай агрокимёвий хаританомалари электрон шаклда тайёрлаб берилиб, минерал ўғитларни илмий талаб асосида қўллаш меъёри белгилаб берилди.

Минерал ўғитлар сифатини текшириш учун 1 060 та намунадан 40 та ҳолатда стандарт талабларига жавоб бермайдиган минерал ўғитларни қўллашнинг олди олинди.

Зарарли чигирткага қарши 1 млн 177 минг гектарда кузатув олиб борилиб, 482,2 минг гектарда кимёвий ишлов ишлари ўтказилди.



Report Page