Бугунги ҳашар давомида 8 088 298 та дарахт кўчатлари экилди, 5 768 та эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди

Бугунги ҳашар давомида 8 088 298 та дарахт кўчатлари экилди, 5 768 та эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди


mahallavaoilainfo

 

Бугунги ҳашар тадбирлари давомида 8 340 924 нафар юртдошларимиз, жумладан, 4 718 280 нафар ёшлар фаол иштирок этди.

Умумий ҳисобда 11 788 км ариқ ва зовурлар тозаланиб, 9 070 та қабристон, 638 та зиёратгоҳлар ободонлаштирилди.

Маҳаллалар, кўчалар ва хиёбонлар, аҳоли хонадонларида жами 8 088 298 та дарахт, жумладан, 4 063 483 та манзарали, 4 024 815 та мевали дарахт кўчатлари, 4 990 207 та гул кўчатлари экилди. Мавжуд 7 771 876 та дарахт оқланиб, уларга турли шакллар берилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 7 942 та манзарали, 6 393 та мевали дарахт, 2012 та гул кўчатлари;

Андижон вилоятида 239 650 та манзарали, 329 907 та мевали дарахт, 798 833 та гул кўчатлари;

Бухоро вилоятида 340 493 та манзарали, 264 172 та мевали дарахт, 251 198 та гул кўчатлари;

Жиззах вилоятида 88 566 та манзарали, 50 211 та мевали дарахт, 34 166 та гул кўчатлари;

Навоий вилоятида 166 868 та манзарали, 106 872 та мевали дарахт, 169 269 та гул кўчатлари;

Наманган вилоятида 581 478 та манзарали, 1 193 866 та мевали дарахт, 928 517 та гул кўчатлари;

Самарқанд вилоятида 373 401 та манзарали, 336 748 та мевали дарахт, 493 856 та гул кўчатлари;

Сирдарё вилоятида 130 309 та манзарали, 82 596 та мевали дарахт, 85 430 та гул кўчатлари;

Сурхондарё вилоятида 160 110 та манзарали, 71 962 та мевали дарахт, 97 708 та гул кўчатлари;

Тошкент вилоятида 915 765 та манзарали, 939 182 та мевали дарахт, 1 209 622 та гул кўчатлари;

Фарғона вилоятида 764 984 та манзарали, 455 549 та мевали дарахт, 620 280 та гул кўчатлари;

Хоразм вилоятида 7 101 та манзарали, 5 248 та мевали дарахт, 2 441 та гул кўчатлари;

Қашқадарё вилоятида 303 095 та манзарали, 151 862 та мевали дарахт, 195 903 та гул кўчатлари;

Тошкент шаҳри бўйича 33 721 та манзарали, 30 247 та мевали дарахт, 100 971 та гул кўчатлари экилди.

Ҳашар тадбирлари давомида юртимиздаги эҳтиёжманд аҳоли қатламларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 5 768 та оилаларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди, 12 755 та эҳтиёжманд оилалар, хусусан, 4 392 нафар ногирон ва ёлғиз қарияларга 2 млрд 157 млн 220 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 

“Маҳалламга 30 туп дарахт менинг туҳфам” шиори остида маҳаллалардаги турар-жой мавзелари ва кўчаларга ташаббускор фуқаролар томонидан қўшимча равишда 30 тупдан дарахт кўчатлари экилди ҳамда мавжуд дарахтлар оқлаб чиқилди.